Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Ўзбекистон Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегиясини қабул қилди
News

Ўзбекистон Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегиясини қабул қилди

May 17, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Ўзбекистон 2025−2030-йилларга мўлжалланган Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегиясини қабул қилди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Миллий стратегия Болалар саратони бўйича глобал ташаббус (GICC), Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ЮНИСЕФ, Вена халқаро тиббиёт университети ва бошқа халқаро ташкилотлар кўмагида ишлаб чиқилган.

Вазирликка кўра, бу болалар саратонига қарши курашда янги босқични бошлаб беради, ташхис қўйиш ва даволашда мултидисциплинар ёндашувни таъминлаш орқали педиатрия ёрдамини кўрсатиш тизимини такомиллаштиради.

Миллий стратегия, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилишга йўл очади, кадрлар ва инфратузилма салоҳиятини мустаҳкамлайди, болаларга барча даражаларда юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатишга ягона ёндашувни шакллантиради, дейилади хабарда.

«Болалар саратони энди оилалар ёлғиз ўзи курашаётган муаммо эмас, бу миллий устуворликка айланди. Стратегия 2030 йилга келиб яшовчанлик даражасини камида 60 фоизга етказиш ва ўлим кўрсаткичини 2,5 баравар камайтириш бўйича мажбуриятимизга мос келади, бу эса жаҳондаги илғор тажрибани акс эттиради», — деди Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаёров.

15 май куни вазирлик ва идоралар, Ота-оналар уюшмаси, халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси офиси, ЖССТ, ЮНИСЕФ, БМТ Тараққиёт дастури, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳоли жаҳон жамғармаси, БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, БМТнинг Лойиҳаларга хизмат кўрсатиш бошқармаси, жамоат бирлашмалари етакчи вакиллари ҳамда соҳа мутахассислари стратегияни амалга ошириш йўлларини муҳокама қилди.

Мулоқотда эрта ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий дастурларини жорий этиш зарурати, тиббиёт муассасалари инфратузилмасини такомиллаштириш, малакали кадрлар тайёрлаш, онкологик хизматларни рақамлаштириш орқали тиббий ёрдам кўрсатиш, кенг қамровли мониторинг тизимлари, шунингдек, руҳий-ижтимоий ва оилавий қўллаб-қувватлаш йўллари борасида сўз юритилди.

«Болалар саратони бўйича миллий стратегияни — аниқ мақсадлар, аниқ чора-тадбирлар ва имкон қадар кўпроқ болалар ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур ресурсларни ўз ичига олган ҳужжатни ишлаб чиқиш Ўзбекистон учун муҳим қадамдир. Ушбу стратегия мамлакатда тўпланган ҳақиқий маълумотлар асосида саратон касаллигига чалинган болаларга сифатли ёрдам кўрсатиш имкониятини кенгайтиришга ёрдам беради», — деди ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари доктор Ашина Халакдина.

Ўзбекистон ЖССТнинг болалар саратонига қарши кураш бўйича Глобал ташаббусига қўшилди ва саратон касаллигига чалинган болаларни дори воситалари билан таъминлаш бўйича Глобал платформанинг иштирокчисига айланди. Бунинг натижасида бугун мамлакат бўйлаб 16 та тиббиёт муассасасида болалар хавфсиз, самарали ва бепул дори воситаларини олмоқда.

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Рехина Мария Кастижионинг сўзларига кўра, болалар саратони бўйича кўп тармоқли стратегия муҳим бўлиб, касалликка қарши курашда ривожланишни тезлаштириш ва барча муҳим тузилмаларни бирлаштириш учун жиддий имконият яратади.

«Бундай жамоавий ёндашув муҳим, чунки болалар саратонига қарши кураш нафақат ҳаётларни сақлаб қолади, балки оилалар ва соғлиқни сақлаш тизимига узоқ муддатли иқтисодий юкни ҳам камайтиради», — деди у.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleVII Тошкент халқаро марафони иштирокчилари суғурта ҳимоясига эга бўлди
Next Article Сурия ўз банкноталарини ортиқ Россияда чиқартирмоқчи эмас – Газета.uz

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.