Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Метро, трамвай ва автойўл линияси. Янги Ўзбекистон боғи атрофидаги қурилишдан репортаж
News

Метро, трамвай ва автойўл линияси. Янги Ўзбекистон боғи атрофидаги қурилишдан репортаж

May 18, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

«Кўприкқурилиш» АЖ Тошкент шаҳрининг Мирзи Улуғбек туманида Янги Ўзбекистон боғи ва Олимпия шаҳарчасини ягона ансамблга бирлаштирувчи салкам 600 м бўлган ерости йўл ўтказгичини қурмоқда. «Газета.uz» қурилиш объектидан репортаж тайёрлади. Пудратчи ташкилот матбуот хизматининг маълум қилишича, қурилиш-монтаж ишлари кетаётган ҳудудда лойиҳага кўра транспорт тугуни бўлиб, кўплаб транспорт тузилмалари бирлашади. Бир нуқтада машиналар ҳаракатланади, ер остида метро бекати жойлашади, ер устида трамвай линияси бўлади. Пиёдалар учун шароит яратилади. Қурилиш ишларини Мустақиллик байрамигача тугатиш режа қилинган.

Йўлўтказгич қурилиши учун ерни кавлаш ишлари 17 апрелда бошланган. Буюртмачи Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Янги Тошкент шаҳрини қуриш дирекцияси» ДУК. Йўлўтказгич лойиҳасини яратиш Туркиянинг «Arccon» компаниясига топширилган.

Лойиҳа схемасига кўра, 590 метр бўлган ерости йўлўтказгичи ёнида метро бекати жойлашади. Ерости метро бекатининг узунлиги — деярли 200 м, кенглиги — 19.6 м, баландлиги — 7.65 м бўлади.

Лекин, метро линиясини бу ерга олиб келиш ишлари мазкур лойиҳа доирасига киритилмаган. Унинг тақдири кейинроқ ҳал бўлади. Ҳозирги лойиҳада фақат станция учун жой тайёрланади, дея маълум қилди пудратчи. йўлўтказгич, метро, олимпия шаҳарчаси, трамвай, туннель, янги ўзбекистон боғи

Йўлўтказгич эса 3 полосадан иборат икки томонга ҳаракатланувчи жами 6 полосали машина йўлидан иборат. Унинг туннель қисми — 89.97 м ва таянч девори — 500 м, кенглиги — 25.6 м, баландлиги — 7.65 м бўлиши режа қилинган. Йўлўтказгич соатига 10 500 та транспортни ўтказиш қобилиятига эга.

Унинг қурилиши битгач, қазилган ҳудуд яна ер сатҳи билан тенглашади. Содда қилиб айтганда бузилишидан олдинги йўл ўз жойига қайтади. Лекин, лойиҳага қаралса, аввалгидек у ер машина ҳаракатланиши учун эмас, балки, пиёдалар учун бўлади, яшил ҳудуд жойлашади. Янги Ўзбекистон боғидан Олимпия шаҳарчасига ўтиш осонлашади, улар ягона ансамблга бирлашади, деди «Кўприкқурилиш» АЖ матбуот хизмати.

Айни дамда қурувчилар ҳандақ қазиш ишларини давом эттирмоқда, ҳамда метро бекати учун бетон қуйиш ишларини олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри ҳокимияти 10 апрель куни Янги Ўзбекистон шоҳ кўчасидаги Олимпия шаҳарчаси ҳудуди атрофида ерости туннели қурилиши бошланиши ҳақида хабар берганди. Шу муносабат билан CAEx кўргазма мажмуасидан Янги Ўзбекистон боғига кираверишгача бўлган йўлнинг бир қисми 4 ойга ёпилди. Ҳайдовчилар учун Олимпия шаҳарчаси орқа томонида — Мураббийлар кўчаси орқали айланма йўл ташкил этилган.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleТошкент вилоятида икки ИИБ ходими катта миқдорда пора олишда гумонланиб қўлга тушди
Next Article Наманганда бир кунда минглаб йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.