Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » 2030 йилгача аҳолининг экологик маданиятини ошириш концепцияси тасдиқланди
News

2030 йилгача аҳолининг экологик маданиятини ошириш концепцияси тасдиқланди

May 20, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Ўзбекистон президентининг 15 майдаги қарори билан 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини ошириш концепцияси тасдиқланди.

Давлат органлари учун экология бўйича KPI

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги аҳолининг экологик маданиятини ошириш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланди.

Вазирлик ва идоралар фаолиятида 2025 йил ва ундан кейинги йиллар учун экология, иқлим ўзгариши, ўрмон хўжалиги ва туризм соҳаларидаги асосий самарадорлик кўрсаткичлари баҳоланади. Концепцияда давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг экологик билимларини оширишга қаратилган бепул ўқув курсларини ўтказиш режалаштирилган.

Давлат органлари раҳбарлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида экологик мақсадли кўрсаткичларга эришиш юзасидан ахборот беради. Халқ депутатлари кенгашларига ҳар йили Экология вазирлигининг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг аҳолининг экологик маданиятини ошириш чора-тадбирлари, шунингдек, ҳудудларда атроф-муҳитнинг ҳолати тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш тавсия этилади.

Концепцияни амалга ошириш учун фуқаролик жамияти институтлари, олимлар ва хорижлик экспертларни жалб этиш режалаштирилмоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳар йили тўғридан-тўғри шартномалар асосида экологик маданиятни юксалтириш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат ижтимоий буюртмаларини олади.

Очиқ атроф-муҳит маълумотлари

Орхус конвенциясига қўшилиш доирасида 1 декабрдан Экология вазирлиги давлат атроф-муҳит мониторинги маълумотлар базасининг жамоатчилик учун очиқ бўлишини таъминлайди.

Хусусан, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида ҳар йили экиладиган дарахт ва кўчатлар, жумладан, экиш манзиллари, уларни парвариш қилиш учун масъул шахслар, кўчат турлари ва бошқа маълумотлар жойлаштирилади.

Аҳоли юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесиш учун рухсатнома олиш тўғрисидаги аризалари бўйича маълумотлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Ахборотда ариза берувчилар ҳақидаги маълумотлар, дарахтлар сони, уларнинг турлари ва манзиллари, шунингдек, дарахтларни кесиш бўйича жамоатчилик муҳокамалари бўлади.

Бундан ташқари, қуйидаги маълумотлар ҳамма учун очиқ бўлади:

  • сув ҳавзаларида нометалл материалларни қазиб олишга мораторийни бузган шахслар тўғрисида;
  • хўжалик фаолиятининг атроф-муҳитга таъсирини муҳокама қилиш учун аҳоли ва жамоатчилик ўртасида ташкил этилган жамоатчилик муҳокамалари натижалари тўғрисида;
  • стратегик экологик экспертиза объектлари бўйича жамоатчилик муҳокамалари натижалари тўғрисида;
  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ўтказилган рейдлар, текширишлар ва мониторинглар натижасида аниқланган қонунбузарликлар, шунингдек, уларни бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида;
  • қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш жойларига ажратилган санитария-тозалаш иншоотлари тўғрисида;
  • чиқиндиларни қабул қилиш, саралаш, қайта ишлаш ва ёқиш орқали муқобил энергия ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналар тўғрисида.

Аҳолининг экологик маданиятини ошириш

2025 йилдан бошлаб ҳар йили қуйидагилар амалга оширилади:

  • «Яшил макон» миллий лойиҳаси доирасида талаба-ёшлар ўртасида «Янги дарахт — янги нафас» республика экочемпионати ;
  • Ҳар ой «Маҳаллани чиқиндидан холи ҳудудга айлантирамиз» шиори остида акция ва тарғибот тадбирлари.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Экология вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистонда талаба-экокўнгиллилар ҳаракатини ташкил этиш вазифаси юклатилди.

Қарорда «Эколог-олимлар ҳамжамиятини» ташкил этиш кўзда тутилган. Бу уюшма таркибига экология соҳасида илмий изланишлар олиб бораётган ўзбекистонлик талабалар ва олимлар киради. Уни молиялаштириш Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Қарорда «яшил истеъмол» маданиятининг кундалик қоидаларини тарғиб қилувчи экологик мавзуларда мультфилмлар ва анимацион фильмлар яратиш кўзда тутилган.

Бизнес қонунбузарликларига тезкор жавоб

1 августдан янги тартиб жорий этилади: экология инспекторлари бир қатор қонунбузарликларни аниқлаган тақдирда текширишлар бошланганидан кейин 24 соат ичида тезкор назорат тадбирларини амалга ошириши мумкин. Бундай ҳолда, улар Ягона давлат назорати тизими орқали бизнес-омбудсманни текширишлар тўғрисида хабардор қилиши шарт.

Гап қуйидаги ҳолатлар ҳақида кетмоқда:

  • қурилиш ёки реконструкция жараёнида юридик шахслар томонидан экологик меъёрлар бузилиши. Масалан, қасддан дарахтлар ёки буталарга зарар етказиш, кимёвий моддалар жўнатиш ва ўсимликларга бошқача зарар етказиш;
  • майдони 500 кв.м бўлган қурилиш майдончаларида ҳавога чанг ва қум кўтарилишини бартараф этиш қоидаларига риоя қилмаслик ёки ифлослантирувчи моддаларнинг ҳавога рухсат этилган миқдоридан ошиб кетиш;
  • ёввойи, яъни ярим эркин шароитда, сунъий муҳитда ёки қафасда сақлаш мумкин бўлмаган ҳайвонларни ноқонуний сақлаш.

2030 йилгача мақсадлар

Концепцияда 2030 йилгача қуйидаги кўрсаткичларга эришиш режалаштирилган:

  • мактабгача таълим муассасаларининг 3,3 миллион нафар тарбияланувчиларида экологик маданиятни шакллантириш;
  • умумий ўрта таълим муассасаларида 4,2 миллион нафар ўқувчи ўртасида экологик таълим ва тарбияни кучайтириш ва уларнинг экологик маданиятини юксалтириш;
  • ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ташкилотларининг 400 минг нафар ўқувчилари ўртасида экологик таълим ва тарбияни кучайтириш, уларнинг экологик маданиятини юксалтириш;
  • олий таълим тизимидаги 1,9 миллион талабанинг экологик маданиятини ошириш;
  • давлат органлари, корхона ва муассасалар ходимларининг 90 фоизида экологик маданиятни ошириш.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleТрамп ва Путин телефон орқали Украинадаги урушни муҳокама қилди – Газета.uz
Next Article Ўзбекистонда яна икки туроператор Умра тадбирларини уюштириш учун лицензия олди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.