Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Тошкентдаги чанг бўрони иқлим ўзгаришидан яна бир огоҳлик сигнали бўлиши керак
News

Тошкентдаги чанг бўрони иқлим ўзгаришидан яна бир огоҳлик сигнали бўлиши керак

May 20, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Апрель ва май ойининг ҳаддан ташқари қуруқ ва жуда иссиқ ўтгани пойтахт учун яна бир бор кинолардаги каби чанг бўрони ёпирилишига олиб келди. Бу — бошланиши…

Апрель ва май ойларидаги рекорд иссиқлик тўлқинлари ўзининг салбий оқибатларини узоқ куттирмади. Ҳа, апрель сўнги кунлари ва майнинг ўтиб кетган ярмида пойтахт ва унинг атрофи қарийб 3 та аномал иссиқликни бошидан ўтказди. Пойтахтнинг 170 йилдан буён кузатувларни амалга ошириб келадиган «Тошкент обсерваторияси» таянч кузатув станциясида апрель ва майнинг ўзида нақ шу кун учун ўтмишда ҳеч қачон кузатилмаган 4 та иссиқлик рекорди янгиланди.

Ўтган апрелнинг 28-санасида пойтахтда кузатилган +36.8 даража иссиқлик бутун бошли апрель кузатувлар тарихида пойтахтда ҳеч қачон бўлмаган иссиқлик рекордини тақдим этди. Бундан 123 йил олдин, яъни 1902 йил апрелнинг сўнгги кунида пойтахтда ҳаво ҳарорати максимуми +36.6 даража иссиқ кузатилган бўлиб, ўша қиймат яқин кунларгача Тошкентда апрелдаги энг юқори ҳарорат рекорди эди. Энд эса у янгиланди. Иссиқлик рекордлари сўнгги пайтлар нафақат пойтахт, балки Ўзбекистонниг кўплаб ҳудудлари учун одатий бўлиб қолди. Чунки иқлим ўзгаряпти… Шу қаторда май ойининг 7, 14 ва 16-саналарида Тошкент тарихида шу кунлар учун энг юқори ҳарорат рекордлари янгиланди.

иқлим ўзгариши, об-ҳаво, чанг бўрони

Бу шунчаки оддий рақамлар эмас, баҳорнинг қуруқ ва иссиқ келиши нафақат пойтахт, балки Қизилқум шарқи ва Қозоғистоннинг жанубий вилояти Туркистонда ҳам худди пойтахтдаги каби шундай манзарани тақдим этди. Биргина Қозоғистоннинг жанубий вилоятида ўтган апрель ойи ҳарорати худди май ва июнь бошидаги каби бўлгани, жуда ҳам кам ёғин тушгани, май ойида ҳам иккита иссиқлик тўлқини қозоқ кузатув станцияларида ўтмиш май кунлари учун ҳеч қачон кузатилмаган иссиқликни тақдим этгани фикримизни исботлайди. Қозоғистоннинг жанубий вилоятларида ўтган термик депрессия иссиқлиги майнинг ўзида +42 даражали иссиқликларни улашди.

Фото: «Казгидромет»Фото: «Казгидромет»

Баҳор ойларида аслида яшилликка бурканиши керак бўлган ҳудудлар худди июнь ва июль ойидаги об-ҳавони қабул қилди. Минтақага шимол ва шимоли-ғарбдан кириб келиши мумкин бўлган навбатдаги совуқ оқимлар қизиган тупроқнинг ярим метр чуқурликкача бўлган қисмининг қақраб кетиши ортидан майда чанглар осмону фалакка кўтарилишига сабаб бўлди.

Табиатда кескин континентал минтақалар учун шундай бир қоида бор. Иссиқ ҳаво оқими ортидан тупроқ сирт юзасининг ҳаддан ташқари қизиши ҳудудда паст босимли атмосфера жараёнини шакллантириб, юқори босимли атмосфера жараёнини «тортиш» кучига эга қилиб қўяди. Бу одатда баҳорий ёки айрим вақтларда ёзги иссиқликнинг совуқ ҳавони минтақага кириб келиши билан боғлиқ вазият билан тугайди.

Эътибор берган бўлсангиз, ҳаммомда ҳам совуқ ҳаво пастдан кириб, иссиқ ҳаво юқоридан чиқиб кетади. Ҳаво оқимлари алмашинишида ҳам жарёнлар шу каби рўй беради. Иссиқ ҳавонинг совуқ ҳавога жой бўшатиши шунчаки сокин тарзда кечмайди. Бу икки оқим чегара қисми, яъни фронтда шиддатли «жанглар» каби кечиб, бунда атмосфера босими ўзгариши бир маромга тушиб олгунга қадар давомли кучли шамоллар бўлиши билан якун топади. Агар ҳаво нам бўлса, бу вақтда ёмғирли булутлар ривожланиб, шаррос ёмғир ёғиб беради, заминдаги чангнинг ҳавога кўтарилишини тез чеклайди. Агар аксинча, ҳаво қуруқ ва сирт юза ҳаддан ташқари қизиган бўлса, ёмғирли булут ўрнига чангли ҳаво осмонга кўтарилади.

Пойтахтдаги шанба оқшомидаги чанг бўронининг кириб келиши ҳам шу ҳодисага жуда мос тушди. Чанг бўрони кириб келишидан олдин пойтахтда ҳарорат +34 даража иссиқ эди. Бир кун олдин эса нақ +40 даражага яқин иссиқ кузатилган эди. Баҳорги ғайритабиий термик депрессия, бошқача айтганда, баҳор жазирамаси, яъни паст босимли атмосфера соҳаси минтақада барибир қандайдир оқибат билан якунланиши турган гап эди.

Ана ўша оқибат пойтахтда чанг бўрони билан бўй кўрсатди. Шимоли-ғарбий совуқ ҳаво оқимининг минтақага шиддат билан кириб келиши фронтолди шамоллар сабабли Навоий шимоли-шарқи, бошқача айтганда, Қизиқум чўли шарқи, кейин Қозоғистоннинг жанубий вилояти орқали аста-секин нам ҳаво оқимининг Тошкент вилоятига кириб келишида қақраган сирт юзасидаги мавжуд чанг, ҳатто туз ва бошқа кимёвий моддаларни осмонга кўтариб, юзлаб км масофадан пойтахтга олиб келиб ташлаши билан якун топди.

Ҳа, тўғри эшитдингиз, биз Тошкентда ҳис қилган чанг бўрони таркибидаги майда заррачалар турли кимёвий моддалардан иборат бўлган бўлиши мумкин. Буни унинг рангидан ҳам билса бўлади. Чунки у Қозоғистоннинг жанубий суғориладиган ер майдонларидан ўтиб, пойтахтга етиб келди.

Фото: NASAФото: NASA

Пойтахтга кириб келиши мумкин бўлган чангли манзара соат 17:25 ларда қўшни Қозоғистон жануби Арис шаҳрида худди Тошкентдаги каби чанг маназарасини тақдим этди.

Соат 18:50 атрофида пойтахтнинг ғарбий ва шимолий туманларига худдики фантастик кинолардаги каби чанг бўрони ёпирилиб кела бошлади. Бу сафарги чанг бўрони сариқ рангли эмас, оқиш кулранг рангли чанг бўронини тақдим этди. Пойтахт шимоли ва ғарбидаги экологик стандартлар асосида қад кўтарилмаётган қурилиш чанглари ҳам бу чанг бўрон манзарасига куч қўшиб берди.

Фото: t.me/ @uzb_meteoФото: t.me/ @uzb_meteo

19:30. Чанг бўрони Тошкент халқаро аэропортига ҳам етиб борди. Айни шу вақтда аэропортда кўриниш масофаси 900 метргача чекланди. Кучли чанг бўрони кузатилди. Бу пайтга қадар аэропортда шамол тезлиги у қадар кучли эмасди. Шунгами, чанг бўрони ҳам худди кинолардагидек пойтахтга аста кириб келиш билан рўй берди. «Ўзгидромет»нинг «Тошкент обсерваторияси» станциясида ҳам соат 20:00 ҳолатига кўриниш масофаси 1000 метргача чекланган чанг бўрон ҳодисаси қайд этилди.

иқлим ўзгариши, об-ҳаво, чанг бўрони

Кейин пойтахт узра соат 19:40 лардан 22:10 га қадар кучайганда сониясига 15 метргача кучга эга мунтазам шамол эсиб турди. Бу ҳодиса шаҳар кўчаларидаги дарахтларнинг синиши, айрим конструкция том ёпилмаларининг учиб тушиши, электр тармоқларида турли носозликлар, пойтахт ва Тошкент вилоятида кўплаб аҳоли хонадонларининг вақтинча электр тармоқларидан узилишига олиб келди. Ҳатто чанг бўрони сабаб бир муддат аэропорт аэродромлари учун авиарейсларни қабул қилиш ва учиришда чекловлар киритилди.

Ҳавода майда дисперс заррачалари ортиб кетиш билан боғлиқ ифлосланиш ҳам пойтахтнинг бир муддат дунёдаги йирик шаҳарлар ҳавоси ифлосланиш рейтингида яққол фарқ билан биринчи ўринда бўлишини таъминлади. Бу сафар чангли муҳит майда РМ2.5 дисперс заррачасидан кўра, РМ10 заррачасининг кўпроқ бўлишини кафолатлади. РМ10 заррачаларининг таркиби меъёрдан ошиши — камдан-кам учрайдиган ҳодиса. У чанг бўрони фаол вақтда 1584,817 мкг/м3, миллий рухсат этилган 500 мкг/м3 дан 3 баравар юқори бўлди. Соат 22:00 да бу рақам 726,943 мкг/м3 эди.

Аҳолининг, айниқса, соат 19:00 дан 20:30 гача бўлган вақт оралиғида очиқ хавода нафас олиш жараёни ёмонлашди. Шунга қарамай, жорий кулранг чанг бўрони 2021 йил 4−7 ноябрдаги ҳақиқий сарғиш чанг бўронидан анча кучсиз бўлди.

Пойтахтда чанг бўронлари билан боғлиқ вазият соат 22:30 ларгача давом этди, кейин эса кўриниш масофаси анча яхшиланди. Ҳаводаги чангни шамол бошқа ҳудудларга учириб кетди. Соат 22:00 да Тошкент халқаро аэропортида кўриниш масофаси 4 минг метр, 22:30 эса 10 минг метргача яхшиланди. Шанбадан якшанба ўтар кечаси пойтахтнинг кўплаб қисмларида жуда қисқа муддатли жала ёғинлари ҳам ҳавода чангни ерга бостирувчи вазифасини ўтаб берди.

иқлим ўзгариши, об-ҳаво, чанг бўрони
иқлим ўзгариши, об-ҳаво, чанг бўрони
иқлим ўзгариши, об-ҳаво, чанг бўрони
иқлим ўзгариши, об-ҳаво, чанг бўрони

Хайриятки, бу ҳодиса ёз ёки куз ойларида рўй бермади. Йўқса, 2021 йил 4−7 ноябрдаги такрорий чанг бўрони билан боғлиқ даҳшатли катаклизмга гувоҳ бўлар эдик. Чунки жорий баҳор ва ҳатто ёз 2021 йил баҳор иқлими ва ёзига жуда ўхшаш бўлиши тобора ойдинлашмоқда.

Жорий ёз кутилмалари ҳам бизнинг минтақада кам ёғин ва юқори ҳарорат билан ўтиши аллақачон Жаҳон метеорологик ташкилоти томонидан огоҳлантирилди. Шундай экан, бу ҳодиса Тошкент учун жорий йилда сўнггиси бўлмаслик эҳтимоли жуда юқори. Бир иссиқ ҳарорат ортидан совуқ ҳаво оқимларининг минтақага ҳар гал кириб келиши пойтахтга кучли шамол ва чанг бўронларини тақдим этавериши мумкин.

Бунинг олдини олиш учун Қизилқум шарқи ва Қозоғистон жанубида қозоқ ва ўзбек хукуматлари хамкорликда яшил майдонлар, ихота ўрмонларни кўпайтиравериши керак. Тинимсиз чўл ўсимликларини экавериш ва шу аснода ҳатто аҳолини ўша ҳудудларга кўчириш сиёсатини бошлаш, янги инфраструктура яратиш лозим. Келгусида пойтахтда чанг бўронларини кўришни хоҳламасак, шу ишларни амалга оширимиз керак.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleРоссияда зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
Next Article Шавкат Мирзиёев Венгрияга етиб борди – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.