Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » ҳамкорлик хронологияси – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz
News

ҳамкорлик хронологияси – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz

May 22, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Будапештда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг норасмий саммити бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон номидан президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Ушбу саммитга илк бор кузатувчи мамлакат — Венгрия мезбонлик қилмоқда. Аввалроқ ТДТ учрашувлари ташкилотга аъзо давлатлар — Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиб ўтганди. Туркманистон ҳам Венгрия каби кузатувчи мақомига эга.

Ўзбекистон ТДТ саммитлари майдонида транспорт, таълим, ёшлар сиёсати, шунингдек, тарихий алоқаларни тиклашдан тортиб умумий меросни тарғиб қилишгача бўлган маданий интеграция соҳаларида қатор қарорлар қабул қилиш ташаббуси билан чиқмоқда. 2019 йилдан буён жами 80 га яқин таклиф келиб тушган. Бироқ Ўзбекистоннинг иштироки ҳар доим ҳам бундай фаол бўлмаган.

I босқич: 2009−2016 йиллар

Туркий давлатлар ташкилоти дастлаб Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (ТТДҲК) эди. У 2009 йил 3 октябрда Нахичеванда (Озарбайжон) бўлиб ўтган саммитда ташкил этилган. ТТДҲК фаолиятининг тамойиллари 2010 йил 16 сентябрдаги Истанбул декларациясида ўз аксини топган.

Кенгаш ҳузурида Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ), Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси ва Туркий ишбилармонлар кенгаши фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон иштирок этишга таклиф қилинган, бироқ у 2019 йилгача Туркий кенгаш таркибига кирмаган. Бу қарор бир қатор ички ва ташқи омиллар натижаси эди — экспертлар Тошкент ва Анқара муносабатларида «бирмунча кескинлик» борлигини таъкидлашади.

II босқич: 2016−2018 йиллар

2016 йилда ҳокимият алмашганидан сўнг Ўзбекистон турли халқаро тузилмаларда янада фаол иштирок этиш йўлини танлади.

2018 йилда президент Шавкат Мирзиёев Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтган ТДТ саммитида фахрий меҳмон сифатида иштирок этар экан, Туркий кенгаш доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликдан манфаатдор эканини таъкидлаганди.

Ўзбекистоннинг кенгашга аъзо давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажми 40 фоизга ўсиши, иқтисодиёт, туризм, фан, таълим соҳаларидаги ҳамкорлик халқаро ташкилот билан муносабатларни ривожлантиришга замин яратди. Қирғизистоннинг собиқ президенти Сооронбай Жээнбеков Ўзбекистоннинг ташкилотга қўшилиши ташкилотга янги нафас беришини ва кўплаб янгиланишлар манбаи бўлишини таъкидлаганди.

III босқич. 2019−2024 йиллар

2019 йилда Ўзбекистон ТДТнинг тўлақонли аъзосига айланди. Ўша йилнинг сентябрь ойида мамлакат Нахичеван келишувини ратификация қилди.

Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши табиий тарихий жараёнларнинг акс этиши, Туркий кенгашдаги иштироки эса «халқнинг туб манфаатларига тўлиқ жавоб бериши» таъкидланди.

2021 йилда ТТДҲК Туркий давлатлар ташкилотига айлантирилди. Ўзбекистон ТДТ майдонида транспорт-логистика алоқалари ва иқтисодий ҳамкорликни изчил ривожлантириш тарафдори.

2022 йилда «Янги иқтисодий имкониятлар макони»ни яратиш, ҳар йили Халқаро туркий иқтисодий форумни ўтказиш ташаббуси илгари сурилди.

2023 йил март ойида Туркияда содир бўлган вайронкор зилзила фонида Ўзбекистон Туркий давлатлар ташкилоти доирасида 6 февраль санасини Қурбонларни хотирлаш ва бирдамлик куни деб эълон қилиш, шунингдек, Табиий офатлар мониторинги ва таҳлили марказини ташкил этиш ва уни Тошкентда жойлаштиришни таклиф қилди. Бундан ташқари, Туркиянинг жабрланган Ҳатай вилоятидан ёшлар Самарқанд, Бухоро ва Хивага таклиф қилинди.

Ташкилот доирасида Туркий инвестиция жамғармаси ташкил этилди, беш давлат — Озарбайжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ҳар бири 100 миллион доллардан сармоя киритди. 2025 йил февраль ойида фонднинг устав капитали 20 фоизга оширилиб, 600 миллион долларга етказилди.

Ўзбекистон аввалроқ 2025 йил май ойида Қорақалпоғистонда ТДТ мамлакатлари тадбиркор аёллари форумини ўтказиш ташаббуси билан чиққан, шунингдек, ТДТ темирйўл идоралари кенгашини таъсис этиш ва ушбу тузилма дирекциясини Ўзбекистонда жойлаштириш таклифини билдирганди. Иштирок йилларида ташкилот платформасида Туркий дунё креатив ёшлари марказини очиш, Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш, Туркий тараққиёт банкини ташкил этиш ташаббуслари илгари сурилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ТДТ платформасида Исроил ва Фаластинни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга, ўт очишни тўхтатишга ва сулҳга ўтишга чақирди», Афғонистонни қўллаб-қувватлаш механизмларини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

2024 йилда штаб-квартираси Нукусда жойлашган Туркий экология кенгашини ташкил этиш ташаббуслари янгради. Ўзбекистон, шунингдек, Инсон капиталини ривожлантириш илмий-тадқиқот марказини ташкил этишни таклиф қилди. Шу йили Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган Туркий дунё хартияси қабул қилинди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази аввалроқ Ўзбекистоннинг ТДТ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2016 йилдаги 3,34 миллиард доллардан 2023 йилда 9,4 миллиард долларгача ошганини таъкидлаганди. 2024 йилда савдо ҳажми 45 миллиард долларни ташкил этди.

21 май куни Будапештда бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари саммитда тинчлик ва барқарор ривожланишга урғу берган ҳолда савдо муносабатлари, логистика йўлларини кенгайтириш, иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, геосиёсий вазият масалаларида узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳокама қилиниши режалаштирилган. Будапешт декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleТошкент вилоятида ҳомиладор хотинини ўлдирган эркак 18 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Next Article Тошкентдаги Webster университети тўлиқ қопланувчи стипендиялар эълон қилмоқда

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.