Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.
Тошкент шаҳридаги Webster университети — Ўзбекистон бўйлаб бўлажак олимлар, соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро мутахассислар учун янги имкониятлар эшигини очмоқда. Эндиликда Тошкент, Самарқанд ва Бухородаги оммабоп олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бакалавриат ва магистратура дастурларига қабул расман бошланди. Жорий йилда университет кенг кўламли стипендия имкониятлари ва эксклюзив ўқув тўлови чегирмаларини тақдим этади — бу эса юқори сифатли Америка таълими учун кенг имкониятлар эшигини очади.
Кимё ёки биология йўналишида тўрт йил давомида бепул таълим
Тошкент шаҳридаги Webster университети тўлиқ қопланувчи 20 та стипендия дастурини эълон қилмоқда — улардан 10 таси «Кимё» ва 10 таси «Биология» йўналиши бўйича тақдим этилади. Ҳукумат томонидан ташкил этилган ушбу стипендиялар 4 йил давомидаги барча ўқув тўловларини 100% қоплайди ва танлов асосида ўқишда юқори натижаларга эга, илмий изланишга иштиёқи баланд абитуриентларга тақдим этилади. Ташаббуснинг мақсади Ўзбекистон ва ундан ташқаридаги янги авлод олимлари, тадқиқотчилари ва соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассисларини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Биринчи ўқув йилида — 50% чегирма
Фақат 2025 йил кузги қабули учун қўшма дастурларга ҳужжат топширган барча абитуриентлар биринчи йил учун ўқиш тўловига 50% чегирма олади. Бу таклиф барча йўналишларга тегишли — кимё ва психологиядан тортиб ҳамширалик иши ва бошқа соҳаларгача, ушбу имконият бутун Ўзбекистон бўйлаб талабалар учун молиявий енгиллик яратади.
Ўзбекистонни тарк этмай туриб, АҚШда ўқиш имкони билан икки дипломга эга бўлиш
Қўшма дастурлар доирасида талабалар иккита дипломга эга бўлади: бири — Ўзбекистондаги ҳамкор университетдан, иккинчиси — бутун дунёда тан олинган Webster университетидан (АҚШ). Ушбу диплом Ўзбекистонда нострификациясиз тан олинади.
Барча дастурлар тажрибали халқаро профессор-ўқитувчилар томонидан инглиз тилида олиб борилади. «3+1» модели асосида тузилган бакалавриат дастурлари талабага охирги йилни АҚШда ўқиш ва халқаро академик тажриба орттириш имкониятини беради. Университетнинг «Ҳамширалик иши» дастури, шунингдек, талабаларни рўйхатдан ўтган ҳамширалар учун АҚШ лицензияси (NCLEX) имтиҳонини топширишга тайёрлайди ва глобал соғлиқни сақлаш карьерасига йўл очади.
2025−2026 ўқув йили учун мавжуд дастурлар
Тошкент тиббиёт академияси:
- Биология (BA in Biology);
- Кимё (BC in Chemistry);
- Психология (BA in Psychology);
- Ҳамширалик иши (BC in Nursing).
Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети:
- Биология (BA in Biology);
- Кимё (BC in Chemistry);
- Психология (BA in Psychology).
Самарқанд давлат чет тиллари институти:
- Бошқа тилларда сўзлашувчиларга инглиз тилини ўргатиш (МА TESOL).
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти:
- Иқтисодиёт (BA in Economics).
Самарқанд давлат тиббиёт университети:
- Ҳамширалик иши (BC in Nursing).
Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти:
- Биология (BA in Biology);
- Кимё (BC in Chemistry);
- Психология (BA in Psychology);
- Ҳамширалик иши (BC in Nursing).
Бухоро давлат университети:
- Бошқа тилларда сўзлашувчиларга инглиз тилини ўргатиш (МА TESOL).
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети:
- Бошқа тилларда сўзлашувчиларга инглиз тилини ўргатиш (МА TESOL).
Webster университетининг тиббиёт дастурлари — АҚШдаги энг кучлилар қаторида
Webster университетининг халқаро обрў-эътибори йилдан-йилга ошиб бормоқда. U.S. News & World Report томонидан тузилган Graduate School Rankings 2025 рейтингида:
- МСН (Ҳамширалик иши бўйича магистр) — 106-ўрин, охирги 5 йилда 30 поғонага кўтарилган;
- DNAP (Ҳамширалик анестезиологияси доктори) — 140 дастур орасида 68-ўрин;
- МHА (Соғлиқни сақлашни бошқариш магистри) — 81-ўрин.
Ушбу натижалар дастур сифати, ўқитувчилар тажрибаси, грантлар бўйича фаолият, талабалар ютуқлари ва соҳа мутахассислари орасидаги обрў-эътибор асосида баҳоланган. Бу рақамлар Webster университетининг соғлиқни сақлаш, илм-фан ва лидерлик соҳаларидаги академик мукаммалликка содиқлигини тасдиқлайди.
Ариза топширишнинг охирги муддати: 2025 йил 31 июль.
Кузги семестр бошланиши: 2025 йил 18 август.
Глобал йўл Webster’дан бошланади
Агар талабанинг орзуси тиббиёт, илм-фан ёки бизнес соҳаларида халқаро мартабага эришиш бўлса, Тошкент шаҳридаги Webster университети қўшма дастурлари орқали халқаро даражадаги таълимни тақдим этади. Икки диплом, тўлиқ қопланувчи стипендиялар ва АҚШда тан олинган дипломлар билан бу айнан кутилган имконият бўлиши мумкин.
Стипендиялар сони чегараланган.
Алоқа: (+998) 55−503−00−66.
Сайт: webster.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
