Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Антикоррупция агентлиги 21 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидларини бекор қилди
News

Антикоррупция агентлиги 21 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидларини бекор қилди

May 23, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.


Антикоррупция агентлиги 21 млрд сўмлик ноқонуний давлат харидларини бекор қилди

Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги дастлабки тўрт ойда 21 млрд сўмлик 18 та давлат харидларида қонун бузилиш ҳолатларини аниқлади. Текширув якунлари бўйича ғолибларни аниқлаш баённомалари бекор қилинди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 21 миллиард сўмлик (1,6 млн долларга яқин) жами 18 та давлат харидини қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олдини олди, деб хабар қилди ташкилот матбуот котиби Шерзод Сапаров.

Январь-апрель ойларида агентлик томонидан текширувлар ўтказилиб, «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун талабларига зид равишда ўзаро аффилланган шахсларнинг иштирок этишга имкон яратиш ҳамда давлат харидларидаги баҳолаш жараёнида қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди:

  • Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Тошкент вилоятида бизнес марказларини қуриш дирекцияси 2,2 млрд сўмлик;
  • «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ 313 млн сўмлик;
  • Бешариқ тумани тиббиёт бирлашмаси 300 млн сўмлик;
  • Деҳқонобод тумани ҳокимлиги 189 млн сўмлик;
  • Элликқалъа тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими 95 млн сўмлик;
  • Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази 56 млн сўмлик;
  • «Деҳқонобод калий заводи»нинг 10,8 млрд сўмлик;
  • Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 1,9 млрд сўмлик;
  • Ғузор тумани ободонлаштириш бошқармасининг 1,9 млрд сўмлик;
  • Деҳқонобод тумани ободонлаштириш бошқармасининг 1,1 млрд сўмлик;
  • Табиий ва аниқ фанларга ихтисослаштирилган Сирожиддинов номли академик лицейнинг 573 млн сўмлик;
  • Термиз Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказининг 572 млн сўмлик;
  • Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос стансиялари ва энергетика бошқармасининг 520 млн сўмлик;
  • Сирдарё вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг 83 млн сўмлик;
  • Янгиобод тумани тиббиёт бирлашмасининг 45 млн сўмлик;
  • Мўйноқ тумани ҳокимлигининг 40 млн сўмлик.

Мазкур ҳолатлар юзасидан агентликнинг тақдимномалари билан харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, ноқонуний давлат харидларининг олди олинган.

Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар эса қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.


Telegram
Telegram каналга аъзо бўлинг

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous Article«Марказий Осиё-2050» минтақавий семинари май ойи охирида бўлиб ўтади. Эсселар йиғилмоқда
Next Article Yandex Go мижозларидан ечиб олинган ортиқча маблағлар қайтарилди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Top Posts
Advertisement
ЖАРНАМА EurasiaPulse баннер

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
© 2026 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.

Go to mobile version