Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: «Ўзэнергоинспекция»
Фарғона тумани Новкент шаҳарчасидаги газ заправка масъуллари ўлчов қурилмасига ташқи таъсир кўрсатиб, 4,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиб келгани маълум бўлди. Терговга қадар текширув бошланди.
Фарғона туманида кўп миқдордаги табиий газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди, деб хабар берди «Ўзэнергоинспекция» матбуот хизмати.
Инспециянинг ҳудудий бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва таъминот корхонаси билан ҳамкорликда назорат тадбири ўтказган. Унда Новкент шаҳарчасидаги F.P.S МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси масъуллари газ истеъмоли ҳажмини ўзгартириш мақсадида ўлчов тизимидаги патрубка ички қисмига давлат стандарти талабларига зид ташқи таъсир кўрсатгани маълум бўлган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга асосан давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 4 миллиард 193 миллион сўмни ташкил этган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
