Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » 22 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz
News

22 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz

May 24, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

дайжест

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Словенияга етиб борди

Венгрияга ташрифини якунлаган Ўзбекистон президенти Словения пойтахти Люблянага етиб борди. У мамлакат раҳбари ва парламенти билан учрашувлар ўтказиб, қўшма бизнес форумида иштирок этиши режалаштирилган.


дайжест

Люблянада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Словения пойтахти Люблянада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Расмий маросимдан сўнг «Звезда» боғида Барча урушлар қурбонлари ёдгорлигига гул қўйилди. Фото.


дайжест

Ўзбекистон Словениянинг «Копер» портидан ЕИ бозорига чиқиш учун логистика ҳаби сифатида фойдаланишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Словениянинг «Копер» порти салоҳиятидан Европа Иттифоқи бозорига чиқиш учун логистика ҳаби сифатида фойдаланиш имкониятларини ўрганади. Бу икки давлат раҳбарлари учрашувида муҳокама қилинди. Шунингдек, меҳнат миграцияси тўғрисидаги битимни тайёрлашга келишиб олинди.


дайжест

МБ Ўзбекистонда гўшт нархи ошганини қўшни давлатлардаги чекловлар билан боғлади

Март ойида Ўзбекистонда гўшт ойлик 6,1%, йиллик ҳисобда эса 21,6 фоизга қимматлашган. Марказий банк буни қўшни давлатларда экспорт чекловлари ва импорт нархлари ошиши туфайли таклифнинг пасайиши билан изоҳлади. Қозоғистон ва Қирғизистон чорва моллари экспортини чеклаган; гўшт импорти ўсиб бормоқда.


дайжест

Ўзбекистонга пул ўтказмалари қарийб учдан бир қисмга ошди, МБ 2025 йил учун прогнозни яхшилади

Биринчи чоракда Ўзбекистонга 3,3 млрд доллар пул ўтказмалари келиб тушди — бу ўтган йилга нисбатан 32% га кўп. Марказий банк буни ҳамкор давлатлар валюталарининг мустаҳкамланиши ва даромадлироқ мамлакатларга миграциянинг ўсиши билан боғламоқда. МБ 2025 йил учун пул ўтказмалари прогнозини яхшилади.


дайжест

«Автоойна» давкомпанияси 200,5 млрд сўмга сотилди. Актив ва харидор ҳақида нималар маълум?

Давактив UzAuto Motors ва бошқа брендлар учун автоойналар ишлаб чиқарувчи «Автоойна»нинг 100% улуши сотилганини эълон қилди. Харидор 200,5 млрд сўм таклиф билан UET Invest бўлди. Танлов ғолиби Янги Тошкент ва бошқа энергетика объектлари қурилишида иштирок этаётган компанияга алоқадор.


дайжест

Тошкентда уй-жойга инвестициялар даромадлилиги йил давомида 4,5 бараварга камайди — МҲТИ

Апрель якунларига кўра, Тошкент шаҳрида уй-жойга киритилган инвестициялар рентабеллиги 6,2 фоизни ташкил этди — бу ўтган йилга (27,8 фоиз) нисбатан 4,5 баравар паст. Квартираларни ижарага беришдан олинадиган ўртача даромад 10,9 фоиздан 8,1 фоизгача, кўчмас мулк қиймати эса ўртача 2,4 фоизга камайди.


дайжест

«Қурганларнинг ўзини ҳам каналга тушириш керак, чиқа олармикан?» Бўрижарда чўкаётган қизчани қутқариб ҳалок бўлган эркакнинг яқинлари билан интервью

Тошкентдаги Бўрижар каналига тушиб кетган қизчани қутқаришга шошилиб, чўкиб кетган эркакнинг яқинлари «Газета.uz»га интервью берди. Уларга кўра, фожиадан сўнг ҳукумат оиладан ҳол-аҳвол сўрамаган, канал атрофи эса хавфли бўлиб қолмоқда. «Турмуш ўртоғим ҳалим одам эди», — дейди марҳумнинг рафиқаси.


дайжест

Ўзбекистонда айрим турдаги тиббиёт ходимларининг ойлик маошлари оширилади

Ўзбекистонда туман (шаҳар) марказий шифохоналарида шифокорларнинг ойлик маошлари 20 фоизга, ўрта тиббиёт ходимлариники эса 10 фоизга оширилади. Шунингдек, сайёр хизмат кўрсатувчи тиббиёт ходимларига ойлик лавозим маоши ёки базавий тариф ставкасининг 50 фоизи миқдорида устама тўланади.


дайжест

Тошкентда қурилаётган бинонинг 11-қаватида ёнғин содир бўлди

Яшнобод туманида янги қурилаётган кўп қаватли бинонинг 11-қаватида ёнғин келиб чиқди. Ўт ўчирувчилар томонидан соат 13:19 да қуршаб олинган ёнғин 13:43 да ўчирилди. Жароҳатланганлар йўқ.


дайжест

Ўзбекистонда АЭС учун қуруқ совитиш тизимларини ишлаб чиқариш 2026 йилда бошланади — «Ўзатом» раҳбари

Ўзбекистонда атом электр станцияси учун қуруқ совитиш тизимларини ишлаб чиқариш 2026 йилда бошланиши режалаштирилмоқда, дея маълум қилди «Ўзатом» раҳбари Азим Ахмедхаджаев. Унинг айтишича, Венгрия компанияси келгуси ой маҳаллийлаштириш имкониятларини баҳолаш учун делегация юборади.


дайжест

Ўзбекистонда Болалар саратони бўйича халқаро академик ҳаб ташкил этилади

2031 йилгача болалар саратонига қарши курашиш стратегияси доирасида Болалар саратони бўйича халқаро академик ҳаб ташкил этилади. У Европанинг етакчи университетлари клиникалари кўмагида Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида очилади.


дайжест

Венгрия Ўзбекистонга ҳаво эркинлигининг бешинчи даражасини берди

Ўзбекистон ва Венгрия авиация ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди. Транспорт вазири ўринбосарига кўра, Wizz Air ва Hungarian Тошкент-Будапешт рейсларига қизиқмоқда, Ўзбекистон авиакомпаниялари эса Венгрия берган ҳаво эркинлиги бешинчи даражаси билан янги йўналишларни ишга туширмоқчи.


дайжест

Аҳолига оилавий шифокорни эркин танлаш ҳуқуқи берилади

Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели жорий этилади. Оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада фаолият юритади. Аҳолига оилавий шифокорни эркин танлаш ҳуқуқи берилади.


дайжест

Green University негизида Марказий Осиё экология ва атроф-муҳитни ўрганиш илмий-тадқиқот маркази очилади

Ўзбекистонда Green University негизида Хитой билан ҳамкорликда Марказий Осиё экология тадқиқот маркази ташкил этилади. У қўшма илмий тадқиқотлар, мутахассислар тайёрлаш ва технологиялар алмашиш учун платформа бўлиши кутилмоқда.


дайжест

Тошкентда Николай Жарскийнинг учта мозаикаси бўёқлардан тозаланди

Пойтахтнинг Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларида Николай Жарскийнинг учта мозаикаси бўёқдан тозаланди. 1970-йиллардан бери турар жой биноларини безаб келган монументал санъат асарлари 2021 йилда «Обод маҳалла» дастури доирасида бўялганди.


дайжест

Москва ва Москва вилоятидаги хорижликлар илова орқали назорат қилинади

Москва ва Москва вилоятидаги мигрантлар сентябрдан мобил илова, шунингдек, телефонлари геолокацияси бўйича кузатиб борилади. Тажриба 2029 йил 1 сентябргача давом этади. Бунда чет элликлар иловада рўйхатдан ўтиши, шахсий маълумотлари ва геолокацияси қайта ишланишига розилик бериши талаб этилади.


дайжест

Трамп биринчи марта Путин урушни тугатишга тайёр эмаслигини тан олди — WSJ

АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти билан суҳбатдан сўнг Европа етакчиларига Владимир Путин Украинадаги урушни тугатишга тайёр эмаслигини айтган. Илгари Трамп Путин чин дилдан тинчлик истаётганини бир неча бор билдириб, Кремлга босимни кучайтиришдан бош тортганди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleЎзбекистон ва Словения 7 та йўналишда ҳужжатлар имзолади
Next Article Ўзбекистон ва Словения ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.