Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: The Tribune
Самимий туйғулар ва инсоний қадриятлар ҳақидаги «Гоҳо шодлик, гоҳо ғам», «Ўткинчи дунё», «Ҳаётда ҳамма нарса бўлади» каби бир қатор фильмлар муаллифи Каран Жоҳар 25 май куни 53 ёшни қаршилади. Cана муносабати билан «Газета.uz» ижодкор фильмографияси асосида тест тайёрлади.
1972 йили Мумбайда дунёга келган замонавий Болливуд мелодрамаcининг «меъмори» киносаноатга режиссёр ёрдамчиси ва актёр сифатида кириб келган. 1995 йилда «Ўғирланмаган келин» (Dilwale Dulhania Le Jayenge) фильмида эпизодик роль ўйнаб, режиссёрга ёрдамчилик қилган Караннинг режиссёрликдаги дебюти 1998 йилда экранларга чиққан «Ҳаётда ҳамма нарса бўлади» (Kuch Kuch Hota Hai) фильми билан бошланган.
2010 йилги «Менинг исмим Хон» (My Name Is Khan) фильми 2001 йилда машҳурликка эришган «Гоҳо шодлик, гоҳо ғам» (Kabhi Khushi Kabhie Gham) ва ундан беш йил ўтиб экран юзини кўрган «Ҳеч қачон алвидо деманг» (Kabhi Alvida Naa Kehna)дан кам бўлмаган муваффақиятга эришган.
«Газета.uz» сана муносабати билан уч карра Ҳиндистон Миллий киномукофоти ва етти карра Filmfare мукофоти соҳиби бўлган ижодкорнинг фильмлари асосида тест тайёрлади.
«Газета.uz»
790
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
