Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Ўзбекистонда 26 май — 1 июнь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
News

Ўзбекистонда 26 май — 1 июнь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

May 26, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Ушбу шарҳ «Ўзгидромет»нинг қисқа ва ўрта муддатли об-ҳаво прогнозлари асосида тузилган бўлиб, у бевосита об-ҳаво прогнози эмас.

Бу каби шарҳлар об-ҳаво бюроларининг прогнозларидаги рақамлар, ҳодисаларни оддий тилда тушунтириш имконини беради. Айрим нуқталарда «Ўзгидромет» ҳали тақдим этишга улгурмаган ахборотлар халқаро об-ҳаво прогнози марказларининг маълумотлари билан тўлдирилган — бу ҳам прогнозларни шарҳлаш амалиётида тасдиқланган самарали усулдир.

Ўзбекистон аҳолиси 26−30 май кунлари маркази Қозоғистон шимолида бўлган узоқ муддат блокланувчи антициклон жараёни чеккаси таъсирида салқин об-ҳаво муҳитини ўз танасида ҳис қилади. Айниқса тунги ва тонгги муддатлардаги салқинлик кишилар физиологиясига узоқ кутилган комфорт иқлимий муҳитни тақдим этади. Хорижий об-ҳаво бюролари маълумотига кўра, юқорида таъкидланган блокланувчи совуқ антициклон сабаб, жорий ҳафтанинг иш кунлари Ўзбекистоннинг катта қисмида шу мавсумга хос ҳарорат муҳитидан 1−2 даража совуқроқ иқлим кутилади.

Таъкидланишича, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилояти ҳудудларида ўртача ҳафталик ҳаво ҳарорати шу даврга хос иқлимий муҳитдан 2−3 даража салқин бўлади. Ушбу кунларда тоғларда тунда ҳаво ҳарорати +7 даражагача, республиканинг катта қисмида +12 даражагача пасайиб кетади. Бу жорий мавсум учун сезиларли салқин об-ҳаводир.

Дам олиш кунлари минтақада узоқ муддат блогланган антициклоннинг чекиниши рўй бериб, бошқа илиқ ҳаво тўлқинининг ҳудудларга кириб келиши бошланади ва тунги ҳарорат ҳам аста-секин кўтарилиб боради.

иқлим, об-ҳаво, об-ҳаво маълумоти, об-ҳаво шарҳи, эркин абдулаҳатов

Манба: Meteoinfo.ru

Ҳафтанинг иш кунлари марказида атмосфера босими 1027 гПа гача бўлган кенг масштабли антициклоннинг минтақада узоқ муддат блокланиши фонида республика тоғли ҳудудлари, Тошкент ва водий вилоятларида ёғингарчилик билан боғлиқ вазият ижобий бўлишини тахмин қилиш мумкин. Бу айнан шу ҳудудларга жанубий циклонларнинг баланд тоғ оралаб чиқиб келишини таъминлаб тураверади.

иқлим, об-ҳаво, об-ҳаво маълумоти, об-ҳаво шарҳи, эркин абдулаҳатов

Манба: Meteoinfo.ru

«Ўзгидромет»прогнозига кўра, 26 май куни Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент ва водий вилоятлари ҳамда тоғларда қисқа муддатли чақмоқ-момақалдироқли жала ёғинлар бўлиши мумкин. Бошқа вилоятларда ёғингарчлик кутилмайди. Ҳарорат кундуз куни республика бўйлаб +27…+32 даража, жанубий ва Бухоро-Навоий вилоятларида +35 даражагача иссиқ, тоғларда +20 даража илиқ бўлишини эълон қилинди. Тунги ҳарорат республика катта қисмида +15…+20 даража, тоғларда +8…+13 даражагача илиқ бўлиши кутилади. Водий ва тоғли ҳудудлардан ташқари ҳудудларда кучли шамол ва чанг тўзонлари кўтарилиши тахмин қилиняпти.

Синоптиклар 27−29 май кунлари Ўзбекистонда ҳарорат душанба кунидаги каби бўлишини, фақат сешанба куни ҳудудларда яна ҳам салқинроқ ҳарорат кутилмаларини эълон қилганлар. Ушбу уч кунликда тоғларда ҳар куни ёғингарчилик кутилади, водийда сешанба-чоршанба кунлари, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятларида сешанба куни, бошқа вилоятларда ёғингарчилик бўлмаслиги келтирилган. Ушбу кунлари ҳудудларда шамол тезлиги кучайганда 20 м/с тезликда, ҳудудларда чанг тўзонларини кўтариш кучига эга.

Жума, шанба ва якшанба кунлари ҳудудларда ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиб, май ойининг учинчи ўн кулигига хос ҳароратга яқинроқ ҳарорат кутилади.

Жума, шанба ва якшанба кунлари ҳарорат ўзгариши ва ёғингарчиликлар эҳтимоли тўғрисидаги сўнгги маълумотларини «Ўзгидромет»нинг ҳар куни янгиланадиган қисқа муддатли об-ҳаво прогнозлари орқали аниқроқ билиб олиш мумкин.

«Ўзгидромет»нинг бошқа бир ахбороти ҳамда Европа ўрта ва узоқ муддатли об-ҳаво прогноз маркази (ECMWF)нинг прогнозларига кўра, ҳафта (26 май — 1 июнь кунлари) давомида республика аҳолиси майнинг сўнгги уч кунлигига хос ва айрим вилоятларда ундан 1−3 даража паст ҳароратни ҳис этадилар. Ёғингарчилик кесимида эса жорий ҳафта республиканинг катта қисмида ёғин тақчиллиги яна давом этади. Аммо, Тошкент вилояти баъзи туманлари ҳамда водий вилоятларида ижобий ёғингарчиликлар бўлиши келтирилмоқда.

иқлим, об-ҳаво, об-ҳаво маълумоти, об-ҳаво шарҳи, эркин абдулаҳатов
иқлим, об-ҳаво, об-ҳаво маълумоти, об-ҳаво шарҳи, эркин абдулаҳатов
иқлим, об-ҳаво, об-ҳаво маълумоти, об-ҳаво шарҳи, эркин абдулаҳатов
иқлим, об-ҳаво, об-ҳаво маълумоти, об-ҳаво шарҳи, эркин абдулаҳатов

Манба: ECMWF

Шундай қилиб, ҳафта давомида об-ҳаво муҳити салқин, ҳатто совуқроқ ва республиканинг катта қисмида қуруқ, водийда жуда нам ўтиши ойдинлашмоқда. Водий ва Тошкент, Жиззах, Самарқанд вилояти тоғ ва тоғ этакларида сел-сув тошқини кескинроқ бўлишини инобатга олиб, фавқулодда вазиятда ҳаракатланадиган тузилмалар ўз куч ресурсларини шу ҳудудларга йўналтирса зарар қилмайди.

Ҳарорат режими ва тез ўзгарувчан об-ҳаво муҳитининг инсон саломатлигига таъсири

Жорий ҳафталик об-ҳаво шароити кишилар саломатлигига у қадар катта таъсир ўтказмайди. Душанба ва жума куни ҳаво оқимларининг жой алмашинув жараёнида атмосфера босимининг кескин ўзгариши билан боғлиқ «барик тубсизлик» ҳодисасининг кучсиз кўриниши бўлиши мумкин. Аммо бу саломатликка жиддий хавф туғдирувчи об-ҳаво ўзгарувчиси эмас. Атмосфера босимининг кескин ўзгаришига мойил кишилар ўз саломатлигида ўзгаришлар сезса, аввалги материаллардаги тавсияларга амал қилишлари мақсадга мувофиқ.

Биоиқлимий шароитлар

Жорий ҳафта иш кунлари тунги ва тонгги муддатларда ҳарорат кишилар физологиясига ёқимли қулай об-ҳаво шароити туҳфа этилади. Тоғларда эса ҳароратнинг ушбу муддатларда +5, айниқса сешанба ва чоршанба кунлари ҳатто баланд тоғларда нол даражагача пасайиши, тоғларга саёҳатларни амалга ошурувчилар учун «совуқ» ва «жуда совуқ» ҳиссиёт шароитларини тақдим этади. Умуман олганда, ҳафтанинг иш кунлари ҳатто жанубда ҳам максимал ҳарорат кишилар тана ҳароратидан (+36.6) юқорига кўтарилмаслиги ҳисобига жорий баҳор сўнгги кунлари аҳолига иссиқлик шароитларини тақдим этмайди.

Космик таъсирлар

Якшанба куни Қуёшда битта кучли Х1.1 синф чақнаш кузатилди. Умуман олганда, ўтган ҳафта дам олиш кунлари Қуёш сиртидан чақнашлар билан боғлиқ «безовталик» кузатилмоқда. Ушбу доғ Ерга нисбатан сал тескарироқ томонда жойлашган юўлгани учун ундан ажралган плазма сайёрамиз магнитосферасига роппа роса 3−4 кундан келиши мумкин.

иқлим, об-ҳаво, об-ҳаво маълумоти, об-ҳаво шарҳи, эркин абдулаҳатов

Манба: Xras.ru

Қозоғистондаги Ионосфера институти эълон қилган геомагнит бўрони прогнозида ҳам гарчи душанба куни сайёра магнитосферасида яшил магнит бўрони қўзғалиши кузатилса-да, ҳафтанинг сешанба-пайшанба кунлари «сариқ» ва «қизил» хавфли магнит бўрони хавфи прогноз қилинган.

иқлим, об-ҳаво, об-ҳаво маълумоти, об-ҳаво шарҳи, эркин абдулаҳатов

Манба: Ionos.kz

Ҳозир дунёда магнит бўронларини икки кундан ортиқ давр учун ишончли прогноз қила оладиган восита ва усуллар мавжуд эмас. Шу боис магнит бўронларига таъсирчан кишилар ўз режаларини яқин икки кунлик магнит бўрони прогнози маълумотларига таяниб тузиши мақсадга мувофиқдир.

Об-ҳаво ўзгаришлари билан боғлиқ атмосфера ифлосланиши

Жорий етти кунликда деярли ҳур куни чўл ва жануб ҳудудларда давомли шамоллар эсиши кутилмоқда. Шу сабаб, йирик шаҳарларда атмосфера ҳавоси ифлосланиши билан боғлиқ вазият рўй бериши мумкин. Ҳавода асосан РМ-2.5 эмас, РМ-10 майда заррачалар ортиб кетиши прогноз қилинади.

Бундай муҳитда зарурат туғилганда, ҳавода майда заррачалар билан боғлиқ ифлосланиш ортганида қандай ҳаракат қилиш бўйича Санитария-эпидемиология қўмитаси аҳолининг турли ёш қатламлари ва беморлар учун тайёрлаган тавсиялари билан танишиб қўйиш зарар қилмайди.

Шундай қилиб, 26 май — 1 июнь кунлари оралиғида кишилар саломатлиги учун камроқ хавф туғдурувчи иқлимий ва космик муҳит душанба ва дам олиш кунлари ҳисобланади.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleИИОга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган адлия ва миллий гвардия ходимлари ушланди
Next Article Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.