Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»
Сайхунобод туманида сизот сувларини сақловчи қудуқни тозалаш учун тушган 67 ёшли эркак ҳамда уни қутқармоқчи бўлган ўғли ва қўшниси газдан заҳарланиб вафот этди. Яна икки киши шифохонага ётқизилди.
Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида қудуқдаги газдан заҳарланиб уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Газета.uz»га маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳолат 22 май куни соат 18:30 атрофида содир бўлган. Туманнинг Дўстлик маҳалласида яшовчи 67 ёшли эркак хонадонидаги сизот сувларини сақловчи 5 метрлик қудуқни тозалаш мақсадида тушган. Бироқ унда ҳосил бўлган заҳарли газдан нафас олиши оқибатида ҳалок бўлган.
Кейинчалик уни қутқариш мақсадида қудуққа тушган 39 ёшли ўғли ва 46 ёшли қўшниси ҳам газдан заҳарланиб вафот этган. Уларни қутқариш учун тушган яна икки киши ҳам заҳарли газдан нафас олиши оқибатида соғлиги ёмонлашиб, ҳушини йўқотган.
Сайхунобод туман ФВБ ходимлари томонидан кўрсатилган ёрдами сабабли ота, ўғил ва қўшнининг мурдаси ҳамда заҳарли газдан ҳушини йўқотган икки фуқаро қудуқдан олиб чиқилган. Кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли уларнинг ҳаёти сақлаб қолинган ва туман тиббиёт бирлашмасига жойлаштирилган.
Ҳолат юзасидан Сайхунобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди