Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистонда фақат миллий маҳсулотлар сотиладиган Mall of Uzbekistan йирик савдо марказлари ишга туширилади. Бу ердаги савдо дўконлари тадбиркорларга минимал нархда ижарага берилади.
Ўзбекистонда фақат миллий маҳсулотлар сотиладиган савдо марказлари ишга туширилади. Бу Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Йиғилишда мамлакатда тайёр кийим кечак, чарм-атторлик маҳсулотлари ва пойабзал ишлаб чиқарадиган 4 мингдан зиёд корхона борлиги таъкидланди. Лекин уларни аҳолига танитиб, кенг танлов имконини берадиган, миллий маҳсулотлар бир жойда сотиладиган савдо марказлари йўқлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу боис, фақат миллий маҳсулотлар сотиладиган Mall of Uzbekistan йирик савдо марказлари ишга туширилади. Бу ердаги савдо дўконлари тадбиркорларга минимал нархда ижарага берилади.
Ишчиларининг 15 фоизи эҳтиёжманд оиладан бўлган тўқимачилик ва чарм-пойабзал корхоналарига фойда солиғи 2 фоиз, ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланган.
Эндиликда тўқимачилик ва чарм корхоналарига эҳтиёжманд одамларни ишга олиш бўйича 15 фоизли меъёр 2 баробар камайтирилади. Бундан буён имтиёз олиш учун корхонада эҳтиёжманд одамлар билан бирга ногиронлиги бор ишчилар ҳам ҳисобга олинади.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда Миллий брендларни қўллаб-қувватлаш компанияси ташкил қилинади. Компания четдан бренд-менежер, пиар-менежер, маркетологларни олиб келади.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди