Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Видеодан кадр.
Қамчиқ довонида икки ҳолатда юк машинаси ва Gentra автомобили йўл четидаги хандаққа тушиб кетди. Улар ФВВ қутқарув отрядлари томонидан олиб чиқилди, жароҳатланганлар йўқ.
Дам олиш кунлари Қамчиқ довонида икки автомобиль хандаққа тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Хусусан, 24 май куни соат 10:15 да довоннинг «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланган HOWO юк автомашинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетган.
Хабарга асосан, қутқарув отряди айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида юк автомашинаси хандақдан олиб чиқилган.
Бошқа ҳолатда 25 май куни шу йўналишда ҳаракатланган Gentra бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетган. Отряд ёрдамида машина олиб чиқилган. Автомобилда ҳайдовчи ва 2 нафар йўловчи бўлган.
Ушбу ҳодисалар оқибатида жароҳат олганлар йўқ.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди