Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси
Фирибгарлик ва одам савдосида айбланиб, қидирувга берилган икки нафар аёл Ўмонда экани аниқланиб, Интерпол орқали Тошкентга экстрадиция қилинди. Маскат бюроси билан учрашувда яна бир ўзбекистонлик жиноятчи сақлаб турилгани маълум бўлди.
Халқаро қидирувда бўлган икки нафар аёл 23 май куни Интерполнинг Ўзбекистон Миллий марказий бюроси ходимлари кузатуви остида Ўмоннинг Маскат шаҳридан Тошкентга олиб келинди, деб хабар берди ИИВ матбуот хизмати.
Бюро маълумотларига кўра, иккала аёл ҳам фирибгарлик ва одам савдоси билан айбланиб, қидирувда бўлган. Уларни экстрадиция қилиш жараёнини амалга ошириш мақсадида кузатув гуруҳи Ўмон султонлигига борган.
Интерполнинг Маскат Миллий марказий бюроси вакиллари билан учрашув давомида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан халқаро миқёсда қидирув эълон қилинган, одам савдоси билан шуғулланишда гумон қилинаётган яна бир жиноятчи аёл қўлга олингани маълум бўлди.
Ўтказилган учрашув натижасида соддалаштирилган экстрадицияни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди