Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Weibo / South China Morning Post
Хитой шарқидаги кимё заводида юз берган портлаш оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, 19 киши жароҳатланди. Портлаш сабаблари ҳозирча аниқланмади.
Хитойнинг шарқий Шаньдун провинциясидаги кимё заводида портлаш юз берди, деб хабар бермоқда South China Morning Post.
Ҳодиса маҳаллий вақт билан 27 май куни тушга яқин Гаоми шаҳридаги Shandong Youdao Chemical корхонасида содир бўлган.
Беш киши ҳалок бўлди, 19 киши яраланди, олти киши бедарак йўқолди. Воқеа жойида қидирув-қутқарув ва тозалаш ишлари давом этмоқда.
Портлаш сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Портлаш «катта оловли шар ҳосил қилди ва ҳавога тутун устунлари тарқалди», деб ёзади нашр. Маҳаллий аҳолининг журналистларга айтишича, улар кучли портлаш овозини эшитган, зарба тўлқини эса кўплаб уйларнинг деразаларини учириб кетган.
Shandong Youdao Chemical Company 2019 йилда ташкил этилган ва пестицидлар, фармацевтика ва бошқа кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Айни пайтда у ерда 300 дан ортиқ киши меҳнат қилмоқда. South China Morning Post нашри очиқ манбалардан олинган маълумотларга таяниб, Shandong Youdao Chemical компанияси хлорпирифос пестицидининг дунёдаги энг йирик ишлаб чиқарувчиси эканини ёзди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди