Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Ўзбекистонда биринчи чоракдаги туғилишлар сони 2022 йилдан буён энг кам кўрсаткични қайд этди
News

Ўзбекистонда биринчи чоракдаги туғилишлар сони 2022 йилдан буён энг кам кўрсаткични қайд этди

Aprel 27, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди. Ўзбекистонда 2025 йилнинг дастлабки чорагида 198,1 минг нафар бола туғилди, бу 2022 йилдан буён энг кам кўрсаткич. Ушбу маълумот Статистика қўмитаси эълон қилган мамлакатнинг демографик кўрсаткичларида акс этган.

Туғилиш ва ўлим

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-март ойларида қайд этилган тирик туғилганлар сони 198,1 минг кишини, ҳар минг аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 21,4 промиллени ташкил этди. Туғилганлар сони 2025 йилнинг январь-март ойларида 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7,6 минг нафарга камайган. Бу 2022 йилдан буён энг кам кўрсаткич ҳисобланади.

Вафот этганлар сони 41,4 минг кишини, ҳар минг аҳолига нисбатан ўлим коэффициенти 4,5 промиллени ташкил этди. Вафот этганлар сони 2025 йилнинг январь-март ойларида 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 минг нафарга кўпайган. Бу 2021 йилдан буён энг юқори кўрсаткич.

Республикада тирик туғилганлар сони 198,1 минг кишини, шундан ўғил болалар сони 102,1 минг кишини (жами туғилганлар сонига нисбатан 51,5 фоиз), қиз болалар сони 96 минг кишини (48,5 фоиз) ва шаҳар жойларида 97 минг кишини (48,9 фоиз), қишлоқ жойларида 101,1 минг кишини (51,1 фоиз) ташкил этди.

Республикада вафот этганлар сони 41,4 минг кишини, шундан эркаклар 22,8 минг кишини (жами вафот этганлар сонига нисбатан 55 фоиз), аёллар 18,6 минг кишини (45 фоиз) ва шаҳар жойларида 22,4 минг кишини (54,1 фоиз), қишлоқ жойларида 19 минг кишини (45,9 фоиз) ташкил қилди.

демография, статистика қўмитаси, туғилиш

Никоҳ ва ажрим

Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-март ойларида қайд этилган никоҳлар сони 43,8 минг бирлик, ҳар минг аҳолига никоҳ коэффициенти 4,7 промиллени ташкил этди. Никоҳлар сони 2025 йилнинг январь-март ойларида 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 4,8 мингтага камайган. Никоҳдан ажралишлар сони 11,5 мингтани, ҳар минг аҳолига нисбатан ажралиш коэффициенти 1,2 промиллени ташкил этди. Ажралишлар сони 2025 йилнинг январь-март ойларида 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ўзгармаган.

Республикада қайд этилган никоҳлар шаҳар жойларида 20,8 мингтани (47,4 фоиз), қишлоқ жойларида 23 мингтани (52,6 фоиз) ташкил этди. Республикада никоҳдан ажралишлар сони 11,5 мингтани, шундан шаҳар жойларида 7 мингтани (61 фоиз), қишлоқ жойларида 4,5 мингтани (39 фоиз) ташкил қилди.

демография, статистика қўмитаси, туғилиш

Доимий аҳоли

Ўзбекистон Республикасида доимий аҳоли сони 2025 йил 1 апрель ҳолатига кўра 37 697 800 кишини ташкил этиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 734,5 минг кишига ёки 2 фоизга кўпайди. Доимий яшаш ҳудуди бўйича шаҳар жойларда 19 216 400 киши (жами аҳоли сонига нисбатан 51 фоиз), қишлоқ жойларда эса 18 481 400 киши (49 фоиз) истиқомат қилмоқда. Аёллар сони 18 714 900 кишини (49,6 фоиз), эркаклар эса 18 982 900 кишини (50,4 фоиз) ташкил этмоқда.

Ўзбекистон Республикасида 2025 йил 1 апрель ҳолатига кўра 1 квадрат километрга ўртача 84 киши тўғри келган. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 1,7 кишига ортган (2024 йил 1 апрель ҳолатига 1 кв километрга 82,3 киши).

2025 йил январь-март ойларида республика бўйича кўчиб келганлар жами сони 63 077 кишини, шу жумладан, республиканинг бошқа ҳудудларидан кўчиб келганлар 62 755 кишини, хорижий мамлакатлардан кўчиб келганлар 322 кишини ташкил этди. Кўчиб кетганлар жами сони 65 126 кишини, шу жумладан республиканинг бошқа ҳудудларига кўчиб кетганлар 62 755 кишини, хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар 2371 кишини ташкил қилди.

демография, статистика қўмитаси, туғилиш

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleМусулмон давлатига раҳбарлик қилган илк аёл — Беназир Бҳутто ҳақида
Next Article Шавкат Мирзиёев портлаш муносабати билан Эронга таъзия йўллади

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.