Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Шавкат Мирзиёев ИННОПРОМ саноат кўргазмасига ташриф буюрди
News

Шавкат Мирзиёев ИННОПРОМ саноат кўргазмасига ташриф буюрди

Aprel 29, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 28 апрель куни Тошкент шаҳрида иш бошлаган «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» бешинчи халқаро саноат кўргазмасига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Кўргазма Central Asian Expo Uzbekistan мажмуасида ўтказилмоқда. Экспозициянинг умумий майдони 18 минг квадрат метрдан зиёд. Унда Россия, Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлардан 10 мингдан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.

Таъкидланишича, кўргазмада машинасозлик, электротехника, металлургия, кимё саноати, транспорт, қурилиш, IT ва бошқа тармоқлардаги етакчи корхоналарнинг технологик ечимлари, замонавий ускуналари ва тайёр саноат маҳсулотлари намойиш этилмоқда.

Павильонлар ва экспозицияларни кўздан кечириш чоғида давлат раҳбари иқтисодий кооперация учун катта салоҳият ва янги бизнес ғоялар ишлаб чиқиш учун яхши имкониятлар мавжудлигини алоҳида таъкидлади.

Форум янги йирик лойиҳаларни илгари суришга суръат бағишлаши, узоқ муддатли шериклик алоқаларини ривожлантириш ва ҳудудлараро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон президенти Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров бошчилигидаги делегация билан учрашувлар ўтказди.

Россия делегацияси раҳбари Шавкат Мирзиёевга Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Ўтган йил май ойида Россия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи якунида эришилган келишув ва битимларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

«Товар айирбошлашнинг ўсиш суръати сақланиб қолмоқда, икки мамлакат ҳудудларини фаол жалб этган ҳолда муҳим кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, кооперация лойиҳалари ва дастурларини илгари суриш, шу жумладан „Иннопром“ форуми доирасида ўзаро мувофиқлашган ечимларни ишлаб чиқиш муҳимлиги таъкидланди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Татаристон раиси Рустам Минниханов билан учрашувда етакчи корхоналарнинг саноат кооперациясини ва фаол гуманитар алмашинувни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқотларни давом эттириш, нефть-газ, кимё, транспорт, туризм ва бошқа соҳаларда, шу жумладан, Ўзбекистон ҳудудларидаги саноат зоналари доирасида қўшма лойиҳаларни илгари суришга келишиб олинди.

«Росатом» давлат корпорацияси бош директори Алексей Лихачев билан суҳбатда тинч атом соҳасидаги ҳамкорлик ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Қишлоқ хўжалиги ва тиббиётда ядро технологияларини қўллаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, Тошкент шаҳридаги «МИФИ» филиали негизида кадрлар тайёрлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Шунингдек, давлат раҳбари давра суҳбатида иштирок этди. Унда икки мамлакат ҳудудлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари кооперация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича аниқ режаларни тақдимот қилдилар.

Фото

денис мантуров, иннопром. марказий осиё, рустам минниханов, шавкат мирзиёев

денис мантуров, иннопром. марказий осиё, рустам минниханов, шавкат мирзиёев

денис мантуров, иннопром. марказий осиё, рустам минниханов, шавкат мирзиёев

денис мантуров, иннопром. марказий осиё, рустам минниханов, шавкат мирзиёев

денис мантуров, иннопром. марказий осиё, рустам минниханов, шавкат мирзиёев

денис мантуров, иннопром. марказий осиё, рустам минниханов, шавкат мирзиёев

денис мантуров, иннопром. марказий осиё, рустам минниханов, шавкат мирзиёев

денис мантуров, иннопром. марказий осиё, рустам минниханов, шавкат мирзиёев

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleЕвропанинг қатор мамлакатларида электр таъминотида кенг кўламли узилишлар кузатилди
Next Article Путин 8 майдан бошлаб уч кунлик сулҳ эълон қилди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.