Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: ТИВ
Тошкентда Греция элчихонаси ўз фаолиятини бошлади. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов элчи Параскеви Тзевелекнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб, дипломатик миссиянинг очилишини олқишлади.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Грециянинг Ўзбекистондаги элчиси Параскеви Тзевелекнинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
«Греция элчихонасининг очилишини олқишлаймиз ва бу қадам мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада жадаллаштиришга хизмат қилади, деб ишонамиз», — деб ёзади вазир.
Учрашувда томонлар сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, маданий ва таълим соҳаларида ҳамкорликларни кенгайтиришни муҳокама қилди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
