Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Андижонда товарларни ноқонуний равишда ерости туннели орқали қўшни давлатдан ташиган гуруҳ қамалди
News

Андижонда товарларни ноқонуний равишда ерости туннели орқали қўшни давлатдан ташиган гуруҳ қамалди

Aprel 30, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Андижон вилоятида Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасида ерусти туннели орқали турли товарларни ноқонуний равишда олиб ўтган шахсларга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда ДХХ хабар қилди.

2024 йил март ойида Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Хонобод шаҳар Алишер Навоий маҳалласи ҳудудини Қирғизистон Жалолобод вилояти Сузоқ тумани Бекобод қишлоғи билан боғловчи яширин ер ости туннели аниқланганди.

Туннель орқали товар-моддий бойликларни Ўзбекистонга олиб кириш ва олиб чиқиш билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилган.

Дастлаб 1986 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси ер ости йўли орқали Ўзбекистонга умумий баҳоси 5 млрд 954 млн сўмлик 812 дона мобил телефон воситаларини олиб ўтгани ва Ўзбекистондан қиймати 1 млрд 558 млн сўмга тенг бўлган 1 кг 734 грамм ностандарт қуйма олтин буюмларни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган пайтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Тезкор тадбирлар давомида унинг Андижон шаҳри ва Олтинкўл туманида яшовчи 1971, 1979 ва 1980 йилларда туғилган 3 нафар шеригига тегишли манзилларда ҳам ер ости йўлаги орқали олиб ўтилган 2 млрд 839 млн сўмлик товарлар — жами 1380 дона мобил телефон аппаратлари, 32 дона қулоқчинлар, 920 дона адаптерлар, 338 дона USB-С кабеллар ва 40 дона қувватлагичлар аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Аниқланишича, ер ости туннели 18−20 метр чуқурликда жойлашган бўлиб, унинг кенглиги 60−70 сантиметрни, баландлиги 170−180 сантиметрни, узунлиги эса 300−350 метрни ташкил этган.

Тергов жараёнида, ушбу уюшган жиноий гуруҳга 1983 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси раҳбарлик қилгани ва унинг ташаббуси билан гуруҳ аъзолари ўртасида вазифалар тақсимлангани маълум бўлди. Ҳозирда унга нисбатан ҳам алоҳида жиноят иши олиб борилмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди томонидан 1986 йилда туғилган Қирғизистон фуқароси Жиноят кодексининг 182-моддаси (Контрабанда) ва 223-моддаси (Давлат чегарасини қонунга хилоф равишда кесиб ўтиш) билан айбли деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Шунингдек, 3 нафар Ўзбекистон фуқаролари Жиноят кодексининг 182-моддаси билан айбдор деб топилиб, ҳар бири 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Суд ҳукмига асосан, ушбу туннель ва у орқали олиб ўтилган товарлар давлат фойдасига мусодара қилинди. Хонобод шаҳар Алишер Навоий маҳалласидан ўтган ер ости туннели ҳам кўмиш йўли билан йўқ қилинди.

Бундан ташқари, 1984 йилда туғилган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Хонобод шаҳридаги уйида ҳам иккинчи яширин ер ости туннели аниқланди. Суд ҳукмига мувофиқ, мазкур ер ости йўли ҳамда уй ва ашёвий далил сифатида олинган товар-моддий бойликлар давлат фойдасига мусодара қилинди. Уй эгасига 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Тергов давомида Қирғизистондан ер ости туннеллари орқали олиб келинган турли русумдаги мобил телефон аппаратлари Андижон ва Тошкент шаҳарларидаги савдо марказларида сотувга чиқарилгани аниқланди. Ҳозирда ушбу йўналишда тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleТошкентда Греция элчихонаси очилди – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz
Next Article Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон йўналишида юк ташувчилар қоидабузарлик учун чеклов борасида огоҳлантирилди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.