Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Ўзбекистонда эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлаш манзилли бўлади
News

Ўзбекистонда эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлаш манзилли бўлади

May 1, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёевга кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахслар бандлигини таъминлаш, ижтимоий хизматлар қамрови ва турларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида маълумот берилди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Хусусан, кам таъминланган оилаларни уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, уч тоифага бўлган ҳолда қўллаб-қувватлаш таклиф этилмоқда.

Бугунги кунда бундай оилаларга 100 дан ортиқ турдаги ижтимоий хизматлар, ёрдам ва имтиёзлар кўрсатилмоқда. Камбағал оилалар реестрига киритиш тартибини қонунчилик даражасида белгилаш режалаштирилмоқда.

Ҳар бир оилани камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режалар тасдиқланиб, манзилли хизмат ва ёрдамлар кўрсатилади. Бундай инсонлар бандлигини чекловчи омиллар бартараф этилиб, муайян даромад топишига шароит яратилади.

Камбағал оила фарзандлари мактабдаги узайтирилган кун гуруҳлари учун тўловдан озод қилинади, аъло баҳога ўқиганлар оромгоҳларда бепул дам олиши мумкин бўлади. Камбағал оиладан чиққан аълочи талаба-қизларга базавий стипендиянинг 2 баравари миқдорида махсус стипендия тўланади.

ижтимоий ҳимоя, муҳтожлар, эҳтиёжманд оилалар

Тақдимотда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш чоралари ҳақида ҳам ахборот берилди.

Тақдим этилган таклифларга кўра, ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаган енгил саноат корхоналарига солиқ имтиёзлари берилади. Шунингдек, бундай ходимлар учун ижтимоий солиқ ставкаси пасайтирилади, тадбиркорларга уларни иш билан таъминлаш учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳисобидан 500 миллион сўмгача миқдорда субсидиялар ажратилади.

Шунингдек, электрон савдо майдончаси орқали ногиронлиги бор шахсларга тегишли товар ва хизматларни харид қилиш миқдори оширилади. Уларга касб-ҳунар ўргатиш учун техникумларда инклюзив таълим гуруҳлари ташкил этилади.

Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар қамрови ва турларини кенгайтириш мақсадида «Фаол ҳаётга қадам» дастури жорий этилади. Бундай инсонларга кундузги қатнов асосида ёки уйда қараб туриш, маиший юмушларда кўмаклашиш, йўқотилган ҳаракат фаоллигини қайта тиклаш, касалликларнинг олдини олиш каби тиббий-ижтимоий хизматлар йўлга қўйилади.

Давлат раҳбари таклифларни маъқуллаб, уларни тизимли йўлга қўйиш ва бажарилишини назорат қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous Article«Мен мамлакатни ва дунёни бошқаряпман, маза қиляпман» — Трамп – Газета.uz
Next Article Ўзбекистон шаҳарларида ёзда чўмилиш учун бепул сув ҳавзалари йўқ. Мутасаддилар буни ҳал қила оладими?

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.