Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Урганчда Ал-Хоразмий университети очилади, у сунъий интеллект ва аэрокосмик муҳандислик мутахассисларини тайёрлайди
News

Урганчда Ал-Хоразмий университети очилади, у сунъий интеллект ва аэрокосмик муҳандислик мутахассисларини тайёрлайди

May 1, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Шавкат Мирзиёев 30 апрель куни Ал-Хоразмий университетини ташкил этиш бўйича тақдимот билан танишди.

Президент матбуот хизматига кўра, давлат раҳбари 2022 йил августда Урганч шаҳридаги Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилишига асос солган, у ерда ушбу олим номидаги университет ва ихтисослаштирилган мактаб ҳам бўлади. Тақдимотда мазкур таълим масканларини ташкил этиш чора-тадбирлари, асосий йўналишлари ҳақида ахборот берилди.

Университетда 3 та: математика ва информатика факультети, аэрокосмик технологиялар муҳандислиги факультети ҳамда сунъий интеллект факультети бўлади. Уларда иқтисодиёт, ахборот технологиялари, саноат, хавфсизлик, энергетика ва экология каби соҳалар учун мутахассислар тайёрланади. Дарслар ўзбек ва инглиз тилларида, кредит-модуль тизими асосида олиб борилади.

ал-хоразмий, ал-хоразмий университети

Ўқув жараёнлари «Янги Ўзбекистон» университетининг тажрибаси асосида, БАА, Хитой, Буюк Британия каби давлатларнинг нуфузли олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилади.

Қабулни 2025−2026 ўқув йилидан бошлаш режалаштирилган. Жами талабалар сони 4−6 минг атрофида бўлиши кўзда тутилган.

Шаҳарча ҳудудида Тошкентдаги Муҳаммад ал-Хоразмий мактабининг филиали ҳам ташкил этилади. Унга 4-синф битирувчилари танлаб олинади. Таълимнинг якунловчи 2 йили муҳандисликка бошланғич тайёргарликка қаратилади. Яъни ихтисослаштирилган мактабнинг муҳандислик таълим дастурлари Ал-Хоразмий университети бакалавриат таълим дастурлари билан ўзаро интеграция қилинади.

ал-хоразмий, ал-хоразмий университети

Муҳандислик таълим дастурларини лозим даражада ўзлаштирган битирувчиларга ўз ўқишини ушбу университетнинг тегишли бакалавриат таълим йўналишида 2-босқичдан давом эттириш имкони яратилади.

Президентнинг тегишли қарорига кўра, В.И.Романовский номидаги Математика институтининг Урганч филиали фаолияти университет биносида йўлга қўйилади ҳамда ҳар бир илмий ходимга талаба бириктириш амалиёти жорий қилинади. Университетда таълим жараёни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Университет ҳузурида Саноат кенгаши ва салоҳиятли талабалар учун Саноат ҳамкори стипендияси ташкил этилади.

Давлат раҳбари университет ҳудуди нафақат таълим, балки Хоразмнинг тарихий-илмий ва туризм салоҳияти билан уйғун мажмуа бўлиши кераклигини таъкидлади.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleСамарқанддаги ўрмонда 50 мингдан ортиқ ўсимлик ва дарахт ёниб кетди, табиатга қарийб 2 млрд сўм зарар етди
Next Article Нодавлат таълимда икки босқичли лицензиялаш ва мустақил сифат назорати жорий этилади

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.