Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

2 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритган Моҳинур Эсонбоева.
Фото: МОҚ
Ўзбекистонлик оғир атлетикачилар Перуда ўтказилган ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатини жами 17 та — 3 та олтин, 7 та кумуш ва 7 та бронза медали билан якунлади.
Перу пойтахти Лима шаҳрида 30 апрель — 5 май кунлари оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Ўзбекистон унда жами 17 та медаль жамғарди, дея хабар бермоқда Миллиқ олимпия қўмитаси матбуот хизмати.
Мусобақа давомида Моҳинур Эсонбоева силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича олтин, даст кўтаришда кумуш, Алишер Османов эса даст кўтаришда олтин, силтаб кўтариш ва икки курашда кумушга, шунингдек, Маржона Абдумуталова даст кўтариш ва икки курашда кумуш, силтаб кўтаришда бронзага сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси мазкур мусобақада 3 та олтин, 7 та кумуш ва 7 та бронза — жами 17 та медаль жамғарди:
- Моҳинур Эсонбоева (+81 кг, ўсмирлар/ёшлар) — 2 та олтин ва 1 та бронза;
- Алишер Османов (-102 кг, ўсмирлар/ёшлар) — 1 та олтин ва 2 та кумуш;
- Маржона Абдумуталова (-59 кг, ўсмирлар/ёшлар) — 2 та кумуш ва 1 та бронза;
- Мунисбек Давлетов (-89 кг, ўсмирлар) — 2 та кумуш;
- Диёрбек Рўзметов (-67 кг, ёшлар) — 1 та кумуш ва 2 та бронза;
- Хикматилло Хайдаров (-81 кг, ёшлар) — 1 та бронза;
- Дилнура Холдорова (-71 кг, ўсмирлар/ёшлар) — 1 та бронза;
- Қудратбек Салимжонов (-109 кг, ёшлар) — 1 та бронза.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йили Перу давлатида ўтган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 4 нафар ўзбекистонлик спортчи 12 та медаль олганди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

