Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: ИИВ
Ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими тугатилди. Ўрнига ИИВ раҳбари ўринбосари — Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти бошлиғи лавозими киритилди. Унга полковник Зуфар Курбанов тайинланди.
Президент қарори билан ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими тугатилди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Бунинг ўрнига ички ишлар вазирининг ўринбосари — Рақамли технологиялар ва ҳуқуқий статистика департаменти раҳбари лавозими киритилди. Унга полковник Зуфар Камилевич Курбанов тайинланди.
Курбанов 1982 йилда туғилган. 2003 йилда Тошкент ахборот технологиялари университетини, 2005 йилда ушбу университет магистратурасини, 2022 йилда Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабини тамомлаган.
У 2003−2023 йилларда Uztelecom акциядорлик компаниясида турли хил лавозимларда фаолият юритган. 2023 йилдан буён ИИВ раҳбарининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари эди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
