Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.
Бир ой давомида фойдаланувчилар томонидан Uzum Tezkor иловасида қолдирилган барча чойчақалар икки баробар оширилади. Хизматнинг туғилган куни муносабати билан курьерларни совғалар ва бонуслар кутмоқда.
Uzum Tezkor туғилган куни муносабати билан курьер-ҳамкорларига миннатдорлик билдириш мақсадида фойдаланувчилар томонидан иловада қолдирилган чойчақалар миқдорини икки баробар ошириб, тўлиқ курьерларга ўтказиб беради. Чойчақани буюртмани олгач, иловага уланган карта ёки бошқа тўлов тизимлари орқали қолдириш мумкин.
Шунингдек, хизмат бир қатор кўрсаткичлар — етказиб бериш тезлиги, фойдаланувчиларнинг изоҳлари, етказиб берилган буюртмалар миқдори бўйича йилнинг энг яхши курьерларини аниқлайди ва уларни бонуслар билан мукофотлайди. Бундан ташқари, барча курьерлар хизматнинг икки йиллигини нишонлаш доирасида ташкил этилган қизиқарли топшириқларда иштирок этиб, қўшимча мукофотларга эга бўлади.
«Сўнгги йилда Uzum Tezkor курьерлари жами 37 миллион километр масофани босиб ўтиб, турли об-ҳаво, тирбандликлар ва бошқа тўсиқларга қарамасдан, буюртмаларни сифатли ва тез етказиб беришни таъминлаб келмоқда. Ушбу рақамнинг ортида эътиборлилик, пунктуаллик, муомала ва ҳар кунги катта меҳнат ётибди. Uzum Tezkor туғилган куни муносабати билан ҳар бир курьерга чин дилдан миннатдорлик билдиришни истайди. Шу муносабати билан май ойида курьерлар учун чойчақалар икки баробар оширилиб, рағбатлантирувчи дастурлар ва бошқа ташаббуслар ташкил этилади», — деди Uzum Tezkor хизматининг курьерларни жалб қилиш ва сақлаб қолиш бўйича раҳбари Марина Коротаева.
Нақд пулсиз чойчақа қолдириш ва курьерларнинг ишини баҳолаш имконияти 2025 йилнинг биринчи чорагида ишга туширилди. Чойчақа қолдириш имконияти пайдо бўлганидан бери 3000 дан ортиқ хизмат фойдаланувчилари курьерларга миннатдорлик билдириб, жами 60 миллион сўм чойчақа ўтказган. Uzum Tezkor иловаси орқали энг катта чойчақа Тошкентда, ундан сўнг Фарғона ва Навоий шаҳарларида қолдирилади. Кўпинча велокурьерларга миннатдорлик билдирилади, аммо пиёда ва автокурьерларнинг кўрсаткичлари деярли тенг — бу ўзбекистонликлар фақат етказиб бериш тезлигини эмас, балки муомала, эътиборлилик ва етказиб берувчиларнинг бошқа сифатларини ҳам қадрлашидан далолат беради.
Реклама ҳуқуқлари асосида.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
