Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » 7 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz
News

7 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz

May 8, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

дайжест

Соғлиқни сақлаш вазирининг икки ўринбосари ишдан олинди, яна бири огоҳлантирилди

Президент соғлиқни сақлаш вазирининг икки ўринбосари — Даврон Султанов ва Фаррух Шариповни ишдан бўшатди. Яна бир ўринбосар Олим Омонов эса 6 ойда рақамлаштиришда ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди. Шавкат Мирзиёев тиббий суғуртани жорий қилиш сурилиб келаётганини танқид қилди.


дайжест

Адхам Худойқулов Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори бўлди

Адхам Худойқулов яқинда ташкил қилинган президент ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори этиб тайинланди. У бунгача Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази директори эди.


дайжест

Шавкат Мирзиёев 8−9 май кунлари Москвада бўлади

Ўзбекистон президенти Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этиш учун 8−9 май кунлари Россиянинг Москва шаҳрида бўлади.


дайжест

ОТБ ва Ўзбекистон музликлар эриши ва сув танқислигига мослашиш лойиҳаларини ишлаб чиқмоқда

ОТБ Ўзбекистон билан музликларнинг эриши ва қурғоқчилик хавфини камайтириш учун сув ресурслари ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар устида ишламоқда. ОТБ Қашқадарёда сузувчи қуёш станцияларидан ҳам фойдаланиш мумкин бўлган Аёқчи сув омбори қурилишини қўллаб-қувватлашни режалаштирмоқда.


дайжест

Ўзбекистон президенти Германиянинг янги канцлерини табриклади

Ўзбекистон президенти Германиянинг янги федерал канцлери этиб сайлангани муносабати билан Фридрих Мерцни табриклади ва ўзаро алоқаларни чуқурлаштиришга ишонч билдирди. «Шериклигимиз жадал ривожланиб, келгусида мутлақо янги босқичга кўтарилишига аминман», — дейилади президент мактубида.


дайжест

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги вазифалари белгиланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлигининг асосий вазифалари белгиланди. Энергия тежашдан даромад олувчи энергия сервис компаниялари хизматлари бозорини ривожлантириш, энергия самарадорлигини ошириш соҳасида профессионал кадрлар тайёрлаш шулар жумласидан.


дайжест

Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистонни вазминликка ва дипломатик мулоқотга чақирди

Ўзбекистон Ҳиндистон ва Покистонни вазминлик кўрсатишга, тинчлик манфаатлари асосида ҳаракат қилишга ва вазиятнинг янада ёмонлашишига йўл қўймаслик учун дипломатик мулоқотга устуворлик беришга чақирди.


дайжест

«Тиббиёт ходимлари сонида ва соҳани молиялаштиришда муаммо йўқ. Лекин сифат бўйича эътирозлар жуда кўп» — президент

Президент Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари сонида ҳам, соҳани молиялаштиришда ҳам муаммо йўқлигини, лекин, сифат бўйича эътирозлар жуда кўп эканини таъкидлади. «Мамлакатимизда ҳар 10 минг аҳолига 27 нафар шифокор тўғри келади. Бу АҚШ, Буюк Британия, Финляндия билан бир хил кўрсаткич», — деди у.


дайжест

Москва аэропортлари ёпилиши муносабати билан Ўзбекистондан қатор рейслар захира аэропортларга йўналтирилди

Ўзбекистон авиакомпанияларининг Москвага парвоз қилган бир нечта рейслари бошқа шаҳарларга йўналтирилди. Бунга дронлар ҳужуми туфайли ҳаво ҳудуди ёпилиши сабаб бўлди.


дайжест

Ўзбекистоннинг саккизта ҳудудига сел келиши мумкин

Ўзбекистоннинг 8 та вилоятидаги тоғли жойларда 8−11 май кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши кутилмоқда.


дайжест

«Оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600−800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз» — президент

Шавкат Мирзиёев тиббиётнинг бирламчи бўғинида янги тизим бўлишини айтди. Бундан буён бирламчи бўғинда шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди. Поликлиникада акушер-гинекологлар 2 баробар кўпаяди. Оилавий шифокорлар 1,5 минг, ҳамширалар эса 600−800 доллар ойлик олади.


дайжест

«Космос-482» аппаратининг Ўзбекистонга қулаши эҳтимоли 1 фоиздан кам — «Ўзбеккосмос»

9−11 май кунлари «Космос-482» СССР сайёралараро космик аппаратнинг Ерга қулаши кутилмоқда. Ер юзасига зарба тезлиги 500 км/соатга етиши мумкин. «Ўзбеккосмос» вакили Аҳрор Агзамовнинг маълум қилишича, қурилманинг Ўзбекистон ҳудудига қулаши эҳтимоли 1 фоиздан кам.


дайжест

Тошкентда Lacetti уриб юборган 12 ёшли бола вафот этди

Тошкентда светофорнинг қизил чироғига тўхтамасдан ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчиси 12 ёшли пиёдани уриб юборди. Бола шифохонада вафот этди. Ҳозирда ҳайдовчи ушланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


дайжест

Тошкентда ЙТҲга учраган Epica бутунлай ёниб кетди

Янгиҳаёт туманида Epica ва Spark ўртасида тўқнашув содир бўлди. Оқибатда Epica ёниб кетди. Ҳодисада ҳеч ким жароҳат олмади. Бу сўнгги 2 суткада Тошкентда ёниб кетгани хабар қилинган учинчи автомобиль.


дайжест

Ўзбекистонда «Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар» дастури бошланиши эълон қилинди

Президент «Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар» дастури бошланишини эълон қилди. Дастурда ҳокимлар тиббиёт муассасаларида «она-бола» хоналарини ташкил қилиш, ногиронлиги борлар эркин ҳаракатланиши учун инклюзив муҳит яратиш, қўл ювишга иссиқ суви бор покиза ҳожатхоналар ташкил этиш учун масъул бўлади.


дайжест

Ўзбекистонда тиббиёт ОТМлари битирувчилари ва шифокорлар малакасини баҳолаш миллий маркази ташкил этилади

Тиббиёт йўналиши бўйича талабаларнинг якуний аттестацияси энди фақат ОТМлар томонидан ўтказилмайди. Тиббиёт олий ўқув юртлари ва техникумлар битирувчилари ҳамда шифокорларнинг диагностика, даволаш усулларини ўзлаштиришини баҳолайдиган Тиббиёт соҳасини баҳолаш миллий маркази очилади.


дайжест

ССВ халқаро манбаларда самарасиз деб топилган препаратларни клиник протоколлардан чиқаради

Президент ССВга халқаро тан олинган манбаларда «самарасиз ёки самараси ўрганилмаган» деб топилган препаратларни клиник протоколлардан чиқаришни топширди. Болалар шифохоналарида антибиотикларни асосли қўллаш бўйича комплекс ревизия ўтказилади ва протоколларга амал қилмаган ходимларга чора кўрилади.


дайжест

Ўзбекистонда «Тоза қўллар» дастури бошланмоқда: мактаб ва шифохоналарда санитария ва ичимлик суви тизими яхшиланади

Ҳукумат «Тоза қўллар» дастурини амалга оширишга доир қарорни қабул қилди. Унга кўра, мактаб ва шифохоналар ичимлик суви ва санитария инфратузилмаси (ҳожатхона, гигиена воситалари) билан таъминланади, ҳожатхоналар бинолар ичига кўчирилади.


дайжест

Ўзбекистон миллий педагогика университетига ректор тайинланди

Бунгача Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида ишлаган Эъзоза Каримова Ўзбекистон миллий педагогика университетига ректор этиб тайинланди. Олийгоҳнинг аввалги раҳбари эса НамДУга ректор бўлди.


дайжест

Ҳиндистон ва Покистон бир-бирига зарбалар йўллади. Ҳалок бўлганлар бор

Тунда Ҳиндистон ҳукумати «террорчилик» инфратузилмасига ҳужум дея «Синдур операцияси» доирасида Покистоннинг тўққизта объектига зарба берди. Камида 8 киши ҳалок бўлгани маълум. Покистон учта ҳинд самолёти ва битта дронини уриб туширди, 2 кунга ҳаво ҳудудини ёпди.


дайжест

Жаҳон етакчилари Ҳиндистон-Покистон зиддиятига қандай муносабат билдирди?

Ҳиндистоннинг Покистонга бошлаган ҳужуми оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди, Покистоннинг жавоб зарбалари эса 7 кишини ҳалок қилгани айтилмоқда. «Газета.uz» жаҳон етакчилари ядро қуролига эга қўшнилар ўртасидаги сўнгги ҳарбий ҳаракатларга қандай муносабатда бўлганини келтиради.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous Article«Канада сотилмайди». Карни Трамп билан учрашди – Газета.uz
Next Article Ўзбекистон 2026 йилда ОТБнинг 59-йиллик йиғилишини қабул қилади

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.