Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Бош вазир ўринбосари — камбағалликни қисқартириш, хусусийлаштириш ва ДХШ лойиҳалари ҳақида
News

Бош вазир ўринбосари — камбағалликни қисқартириш, хусусийлаштириш ва ДХШ лойиҳалари ҳақида

May 8, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев Миландаги Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) 58 йиллик йиғилишида сўзлаган нутқида Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳотлар, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва камбағалликни камайтириш режалари ҳақида гапирди, деб хабар беради «Газета.uz» мухбири.

Унинг сўзларига кўра, мураккаб геосиёсий вазият, глобал иқтисодий беқарорлик, озиқ-овқат ва энергия тақчиллиги, қашшоқлик ва экологик муаммолар дунёда тобора долзарб муаммоларга айланиб бормоқда.

У сўнгги йилларда Ўзбекистонда «кенг кўламли ислоҳотлар ва туб ўзгаришлар жадаллик билан амалга оширилаётганини» таъкидлади. «Биз иқтисодиётни либераллаштириш, халқимиз турмуш даражаси ва фаровонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз», — деди у.

Ходжаев сўнгги йилларда мамлакат ЯИМи икки баравар кўпайиб, биринчи марта 100 миллиард доллардан ошганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, тўрт йил ичида камбағаллик даражаси 23 фоиздан 11 фоизга туширилган. «Бу йил биз уни 9 фоизгача, 2030 йилга келиб эса икки баробар камайтиришни режалаштирмоқдамиз», — деди у.

Хўжаев қашшоқликка қарши курашиш чора-тадбирлари ҳақида гапирар экан: «Биз сифатли таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш ва бориш қийин бўлган ҳудудларда инфратузилма ташкил этишни ўз ичига олган кўп қиррали камбағалликни қисқартириш дастурини амалга оширмоқдамиз», — деди.

У Ўзбекистондаги маҳалла тизимини «ҳар бир муҳтож оилани камбағалликдан олиб чиқа оладиган ноёб рецепт» деб атаган Нобель мукофоти совриндори Абҳижит Банержининг сўзларидан иқтибос келтирди. «Биз илғор халқаро тажриба асосида маҳалла даражасида камбағалликни камайтириш бўйича ўз моделимизни ишлаб чиқдик», — дея қўшимча қилди бош вазир ўринбосари.

Ходжаев таълим соҳасидаги ютуқларга ҳам тўхталиб ўтди: «Охирги саккиз йилда мактабгача таълим билан қамраб олиш 27 фоиздан 74 фоизгача ошди. Янги мактаблар қурилиши эвазига қўшимча 800 минг ўрин яратилди. Университетлар сони 200 дан ошди, олий таълим билан қамраб олиш даражаси 9 фоиздан 38 фоизга ўсди».

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг энергетика, сув, транспорт, IT ва бошқа инфратузилмаларни ривожлантиришга бўлган йиллик эҳтиёжи ЯИМнинг қарийб 10 фоизини ($11,5 млрд) ташкил этади.

Унинг сўзларига кўра, халқаро молия институтлари, жумладан, Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон хусусий секторни ушбу соҳаларга фаол жалб қилмоқда.

«2030 йилгача давлат-хусусий шериклик асосида умумий қиймати 30 миллиард доллардан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш бўйича кенг кўламли дастур қабул қилдик. Келгуси беш йил ичида электр, сув ва газ тақсимлаш тармоқларини бошқариш хусусий операторларга ўтказилади. Бундан ташқари, ҳар йили 100 минг хонадонли уй-жойлар қурамиз», — деди у.

Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, «барча бу улкан мақсадларга эришиш учун ОТБнинг роли муҳим бўлади».

«Биз ОТБ билан стратегик ҳамкорлигимизни юксак қадрлаймиз, унинг молиявий кўмаги, сиёсат соҳасидаги тажрибаси ва техник кўмаги ислоҳотларни жадаллаштириш, инклюзив ва барқарор ривожланишни рағбатлантириш ҳамда хусусий сектор етакчилигидаги ўсиш салоҳиятини очишда муҳим роль ўйнайди», — деганди у.

Ходжаевнинг маълум қилишича, айни пайтда ОТБ билан инфратузилма, энергетика, транспорт, сув таъминоти ва барқарор ривожланиш йўналишларида умумий қиймати 4,4 миллиард долларлик 33 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Шунингдек, у 2024 йилдан бошлаб ОТБ «Ўзбекистон — 2030» ривожланиш стратегиясига мувофиқ ҳамкорликни йўлга қўйиб, минтақадаги фаолиятини фаоллаштирганини таъкидлади.

Ходжаев ўз нутқидан сўнг йиғилиш иштирокчиларини 2026 йил 3−7 май кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ОТБ Бошқарувчилар кенгашининг 59 йиллик йиғилишига таклиф қилди.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleЎзбекистон 2026 йилда ОТБнинг 59-йиллик йиғилишини қабул қилади
Next Article «Тартибга солиш масаласи жуда муҳим». Masdar — Ўзбекистонда электр энергияси улгуржи бозорини ташкил этиш ҳақида

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.