Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.
Фото: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Бунгача Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлигида ишлаган Эъзоза Каримова Ўзбекистон миллий педагогика университетига ректор этиб тайинланди. Олийгоҳнинг аввалги раҳбари эса НамДУга ректор бўлди.
Давлат раҳбарининг тегишли қарори билан Эъзоза Гапиржановна Каримова мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
У бунга қадар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Каримова 2021−2021 йилларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги бўлими бошлиғи, 2021−2023 йилларда Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган.
2023−2024 йилларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги «Янги Ўзбекистон» университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори вазифасида иш олиб борган.
Эслатиб ўтамиз, президент фармонига мувофиқ, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилмоқда.
Вазирлар маҳкамасининг тегишли қарори билан университетнинг аввалги ректори Абдуғаффор Каримжонович Қирғизбоев Наманган давлат университети ректори этиб тайинланди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
