Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Адхам Худойқулов.
Фото: Президент матбуот хизмати
Адхам Худойқулов яқинда ташкил қилинган президент ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори этиб тайинланди. У бунгача Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази директори эди.
Адхам Юсупович Худойқулов президент ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.
Адхам Худойқулов бунга қадар Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази лойиҳа офиси директори эди.
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги президентнинг 5 май куни қабул қилган фармонига мувофиқ ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади сифатида таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари фаолиятини ташқи баҳолаш механизмларини белгилаш ҳамда кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини ошириш кўрсатилган.
Ташкилот, шунингдек, таълим муассасаларини аккредитациядан ўтказиш, камчиликка йўл қўйган олийгоҳларга тақдимномалар киритиш, сифатни таққослаш учун миллий рейтинг тузиш билан шуғулланади.
Хавфни таҳлил қилиш жараёнида камчиликлар аниқланганда агентлик таълим ташкилотига бу ҳақда тақдимнома киритади ҳамда камчиликларни бартараф этиш учун муддат белгилайди. Уларни бартараф этиш таълим ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
