Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: ЕИнинг Ўзбекистондаги делегацияси
Европа Иттифоқининг Марказий Осиёда наркотик моддалар савдосининг олдини олиш дастури Ўзбекистондаги тегишли идораларга ускуналар топширди.
7 май куни Европа Иттифоқининг Марказий Осиёда наркотикларга қарши кураш дастури (CADAP) Ўзбекистоннинг тегишли идораларига асбоб-ускуналар ва техникаларни топширди, деб хабар қилди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси матбуот хизмати.
Тадбирда делегация вакиллари, CADAP дастури, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Наркотик моддаларни назорат қилиш қўмитаси ва Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази вакиллари иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари синтетик гиёҳванд моддалар тарқалиши кескин ошгани, шунингдек, ушбу соҳада интернет, мессенжерлар ва аноним тўлов тизимларидан фаол фойдаланилаётгани муҳокама қилди.
Томонлар Ўзбекистон ва ЕИ мамлакатлари ўртасидаги CADAP дастури доирасидаги ҳамкорлик бундан буён ҳам ривожланиб, трансмиллий наркотик жиноятларига қарши самарали курашиш учун имкониятлар яратишига ишонч билдирди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
