Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.
Paynet корпоратив бошқарувнинг шаффофлиги, барқарорлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида финтеx ва стратегик етакчилик соҳасидаги халқаро экспертлардан иборат Кузатув кенгашини тузади.
Кузатув кенгаши таркибига финтех, трансформацион лидерлик, корпоратив бошқарув ва стратегик ўзгаришлар соҳаларида юқори профессионал обрў ва тажрибага эга халқаро мутахассислар киритилган:
- Майкл Коули — Cambridge Institute for Global Leadership президенти ва бош ижрочи директори, стратегик етакчилик ва корпоратив бошқарув соҳасида халқаро тадқиқотчи, китоблар муаллифи ва Гарвард дастурларининг маърузачиси;
- Наргис Дустматова — Ўзбекистон Fintex ассоциацияси директори, финтех экотизими, таълим ташаббуслари ва рақамли инновациялар ривожи бўйича эксперт. Мамлакатда молиявий технологияларни фаол тарғиб қилади, соҳанинг барқарор ривожланиши ва рақамли иқтисодиётдаги инклюзивлик тарафдоридир;
- Хуршид Зайнутдинов — KZ Consulting директори, халқаро маслаҳатчи, ташкилот ривожи ва ўзгаришлар бўйича сертификатланган коуч, бошқарув консалтинги ва менторлик соҳасида мутахассис;
- Тарик Қурейши — Xponential Group ва Future Readiness Institute асосчиси ва бош ижрочи директори, рақамли трансформация ва бизнес келажаги бўйича эксперт, илгари Bloomberg Media ва Dow Jones компанияларининг EMEA минтақасидаги раҳбари бўлган, Гарвард бизнес мактаби битирувчиси;
- Мустафа Абдрахманов — New Industrial Technologies МЧЖ бош директори.
Кузатув кенгашининг асосий вазифаларидан бири — компания ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини назорат қилиш, корпоратив бошқарувнинг халқаро стандартларини жорий этиш, инновациялар, ўсиш ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалаларида бошқарув жамоасини қўллаб-қувватлаш ҳамда инвесторлар, ҳамкорлар, тартибга солувчи органлар ва жамоатчилик билан самарали алоқаларни йўлга қўйишдан иборат.
Кузатув кенгашининг шакллантирилиши компаниянинг барқарор ва сифатли ривожланишга интилишини акс эттиради. Унинг аъзоларининг тажрибаси ва билимлари Paynet’нинг стратегик мақсадларини янада мустаҳкамлаш ҳамда тез ривожланаётган рақамли иқтисодиётда самарали бошқарувни таъминлашга хизмат қилади.
Реклама ҳуқуқлари асосида.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

