Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Бош прокуратура
Отабек Холбаев бош прокурорнинг ўринбосари — ҳарбий прокурор лавозимига тайинланди. Аввалги ҳарбий прокурор Ботир Қудратхўжаев фавқулодда вазиятлар вазири бўлганди.
Президент фармони билан адлия катта маслаҳатчиси Отабек Акбарович Холбоев бош прокурорнинг ўринбосари — Ўзбекистон Ҳарбий прокурори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда БП матбуот хизмати.
Отабек Холбаев тайинловга қадар Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
2022 йилнинг ноябридан буён ҳарбий прокурор лавозимида ишлаган Ботир Қудратхўжаев 2025 йилнинг февралида Фавқулодда вазиятлар вазирлигига раҳбар этиб тайинланганди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
