Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » 1 июндан ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш бошланади
News

1 июндан ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш бошланади

May 10, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

6 май куни «Вазирлар маҳкамасининг Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорда транспорт воситасидан фойдаланиб содир этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун транспорт воситаларининг ҳайдовчиларига нисбатан жарима балларини ҳисоблаш уларни жазодан озод этмаслиги белгиланган.

Ушбу тизимнинг босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш мақсадида жарима баллари транспорт воситаларини бошқарган ҳайдовчиларга нисбатан фақат Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича қабул қилинган қарорлар асосида ҳисобланади;

Автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш мосламалари орқали аниқланган қоидабузарликлар учун жарима баллари ёзилмайди. Бу масала камералар қайд этган қоидабузарлик вақтида автомобиль рулидаги шахсни идентификация қилиш имконияти яратилганидан кейин кўриб чиқилади. Ички ишлар вазирлиги ҳукуматга бу борада хулоса киритиши керак.

Жарима баллари ҳайдовчилар қоидабузарликни биринчи марта содир этган кундан бошлаб, кейинги йил шу кунга қадар амалда ҳисобланади.

Жарима балларини ҳисоблаш даврида жами жарима баллари ўн икки баллга етмаса, тўпланган баллар кейинги жарима балларини ҳисоблаш даври учун ҳисобланишига йўл қўйилмайди ва жарима балларини ҳисоблаш янгидан бошланади.

Йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг E-jarimaball модули орқали омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисоблаб борилади;

12 ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган транспорт воситалари ҳайдовчиларига рағбатлантириш тариқасида, кейинги даврда йўл ҳаракати қоидаларини биринчи марта бузганлиги учун биринчи жарима балли ҳисобланмайди.

Ҳайдовчиларнинг охирги ҳуқуқбузарлиги учун жарима баллари ҳисобланган вақтдан бошлаб, улар олти ой давомида йўл ҳаракати қоидабузарликларига доир бошқа ҳуқуқбузарлик содир этмаган тақдирда, унинг умумий жарима балларидан икки жарима балли чегириб ташланади. Агар ҳайдовчилар жарима балларининг умумий миқдори икки жарима баллидан кам бўлган тақдирда, барча жарима баллари чегириб ташланади ҳамда жарима балларини ҳисоблаш муддати биринчи ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдан янгидан бошланади.

Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун тўплаган ҳар бир балли ҳақида уларнинг мобил алоқа воситаларига бу ҳақида SMS хабар юбориш орқали огоҳлантириш тартибини жорий қилинади.

Жарима баллари асосида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг электрон маълумотлар базасини жорий этилади.

Ҳайдовчининг ҳисобидаги жарима баллари 12 ой ичида 12 баллга етса, тегишли ҳужжатлар судга инсон омилисиз, автоматик юборилади ва ҳайдовчи SMS орқали хабардор қилинади. Қонунга кўра, суд бундай ҳайдовчиларни 6 ойдан 3 йилгача муддатга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этади.

Мазкур қарор 2025 йил 1 июндан кучга киради.

Қуйида қайси қоидабузарликлар учун қанча балл берилиши билан танишинг:

жарима баллари, ҳайдовчилар

жарима баллари, ҳайдовчилар

жарима баллари, ҳайдовчилар

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleРоберт Прево — янги Рим папаси. У ўзига Лев XIV номини олди – Газета.uz
Next Article Тошкентда 9 ёшли қизни уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 йилга қамалди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.