Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси
Каттақўрғон туманидаги ёнилғи шохобчасида юз берган портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлганди. Кейинчалик шифохонага ётқизилган яна бир фуқаро ҳам вафот этгани маълум бўлди. Марҳумлар шохобча раҳбари, оператори ва юк машинаси ҳайдовчиси бўлган.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлашда 2 киши ҳалок бўлганди. Milliy телеканалида хабар берилишича, шифохонага ётқизилган яна бир киши вафот этди.
Ҳолат 7 май куни 15:06 атрофида Қуштепа маҳалласида жойлашган заправка ҳовлисида содир бўлган. Ҳажми 10 метр куб бўлган 2 дона ёнилғи сақловчи сиғимда (солярка) «ЗИЛ» автомашинасига ёқилғи қуйиш вақтида чақнаш юз берган.
Оқибатда жами 3 нафар фуқаро вафот этган. Улар шохобча раҳбари, оператори ва юк машинаси ҳайдовчиси бўлган.
Вилоят ИИБ матбуот котиби Ҳамидулло Сағдуллаевнинг маълум қилишича, ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
