Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Савдо-саноат палатаси
Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов бошчилигида Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилди. У тадбиркорлар ўртасида спорт мусобақаларини тизимли равишда ташкил қилиб боради.
8 май куни Тошкент шаҳрида тадбиркорлик субъектлари ўртасида спорт ва жисмоний фаолликни тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси ташкил этилди, деб хабар берди Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.
Ассоциация тадбиркорлар ўртасида спорт мусобақаларини тизимли равишда ташкил қилиб боради. Спорт вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси эса унга спорт инфратузилмаси ва ташкилий-услубий жиҳатдан кўмаклашади.
Савдо-саноат палатаси раҳбари Даврон Ваҳобов Корпоратив спорт ассоциацияси раиси, Шерзод Сатторов ижрочи директор этиб тайинланди. Akfa Group асосчиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев раиснинг биринчи ўринбосари, International Beverages Tashkent компанияси асосчиси Шуҳрат Эргашев эса раис ўринбосари бўлди.
Қуйидаги йирик бизнес вакиллари турли спорт турлари бўйича ассоциация бошқарув кенгаши аъзолари сифатида белгиланди:
- Беҳзод Маматқулов (BMB Holding) — футбол ва футзал;
- Зафар Ҳошимов (Korzinka) — баскетбол;
- Баҳодир Абдуллаев (B.A.Holding) — стол тенниси;
- Мурод Назаров (Murad Buildings) — енгил атлетика.
2024 йил август ойида Ўзбекистон Сербия, БАА, Греция, Марокаш, Туркия, Россия ва Эрон билан биргаликда Корпоратив спортни ривожлантириш халқаро ассоциациясига аъзо бўлганди.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
