Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » ТДЮУ барқарор молиявий таъминот ва иқтисодий ривожланиш учун самарали бошқарувни қандай жорий этмоқда?
News

ТДЮУ барқарор молиявий таъминот ва иқтисодий ривожланиш учун самарали бошқарувни қандай жорий этмоқда?

May 13, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Ўзбекистонда олий таълим тизимини ислоҳ қилиш ва уни халқаро стандартларга мослаш жараёни изчил давом этмоқда. Ушбу соҳадаги ислоҳотлар олий таълим муассасаларининг мустақил фаолият юритиши, молиявий жиҳатдан ўзини ўзи таъминлаши ва самарали бошқарув тизимини шакллантиришни уларнинг иқтисодий ривожланишининг асосий омиллари сифатида талаб этмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида олий таълим муассасаларини молиявий жиҳатдан мустаҳкамлаш ҳамда уларни ўзини ўзи таъминлайдиган, бозорга йўналтирилган ва барқарор ривожланувчи тузилмаларга айлантириш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, молиявий мустақилликни таъминлаш, ресурслардан оқилона фойдаланиш, иқтисодий ривожланиш стратегияларини ишлаб чиқиш Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) олдида турган долзарб вазифалар қаторига киради. Ўзбекистондаги етакчи ҳуқуқшунослик тадқиқот марказларидан бири сифатида ТДЮУ нафақат таълим сифатини ошириш, балки молиявий барқарорлик ва иқтисодиётни ривожлантириш самарадорлигини таъминлаш бўйича ислоҳотларни изчил равишда амалга оширмоқда. Бу борада университетнинг Иқтисодий таъминот ва ривожланиш бошқармаси томонидан жорий этилаётган инновацион ёндашувларнинг аҳамияти беқиёсдир. Инновациялар, замонавий бошқарув усуллари ва стратегик режалар ТДЮУни минтақавий ва халқаро миқёсда рақобатбардош олий ўқув юртига айлантиришга кўмаклашмоқда. Юридик таълим тизимини самарали бошқаришнинг аҳамияти, унинг мавжуд молиявий манбаларини хилма-хил қилиш ва уларни диверсификациялаш зарурати жуда муҳимдир. Шу билан бирга, университет доимо таълим сифатини ошириш ва янги илмий тадқиқотлар ўтказиш имконини берувчи янги грантлар ва ҳомийлик таклифларини жалб этишга ҳаракат қилади.

tdyu, реклама

Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар

Университет фаолиятини молиялаштиришда давлат субсидиялари ва грантлари муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил 24 декабрдаги «Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-61-сонли қарорига асосан, олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, давлат олий таълим муассасаларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш масалаларини мустақил ҳал этиш, илмий-тадқиқот фаолиятига маблағлар жалб этиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда олий таълим муассасалари ўртасида рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида уларнинг бюджетдан ташқари фаолияти рағбатлантирилди. Ушбу ислоҳотлар доирасида ТДЮУ ҳам бир қатор инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишга эришди.

Тўлов асосида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқиш учун тўловлари

Шартнома асосида таълим олаётган талабалар томонидан тўланадиган маблағлар университет бюджетининг 75−80 фоизини ташкил этади. Ушбу молиявий манба таълим жараёнини замонавийлаштириш, ўқитувчиларнинг моддий рағбатлантирилишини яхшилаш ва замонавий ўқув қўлланмаларини сотиб олишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Халқаро ва маҳаллий грантлар

ТДЮУ халқаро ҳамкорлиги, жумладан, Европа Иттифоқи, GIZ, USAID каби ташкилотлар билан ҳамкорлик доирасида бир қатор грант лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бу университетга халқаро таълим маконига қўшилишга ва ўз илмий салоҳиятини оширишга ёрдам беради.

tdyu, реклама

Тижорат фаолиятидан олинадиган даромадлар — тренинглар, нашрлар, маслаҳат хизматлари

Университет юридик маслаҳатлар, амалий семинарлар, ҳуқуқий таълим ва нашриёт фаолияти орқали қўшимча даромад манбаларини яратишга интилмоқда. Бироқ бу йўналишдаги имкониятлар ҳали ҳам чекланган бўлиб, тўлиқ рўёбга чиқарилмаган истиқболли соҳалар мавжуд.

Университетдаги молиявий бошқарув тизими асосан режалаштириш, бюджетлаштириш ва ҳисобот каби босқичларни қамраб олади. Аммо мавжуд тизимда ресурслардан самарали фойдаланмаслик, молиявий маълумотларнинг етарлича шаффоф эмаслиги ва рақамлаштириш даражасининг пастлиги каби муаммолар ҳамон сақланиб қолмоқда.

Бундан ташқари, университетнинг иқтисодий барқарорлик стратегиясининг аниқ натижаларини батафсил таҳлил қилиш учун қуйидаги жиҳатларни эътиборга олиш лозим:

1. Молиялаштириш манбаларини хилма-хил қилиш орқали ТДЮУ молиявий барқарорликни таъминлаш учун бир нечта манбалардан фойдаланиши мумкин:

  • давлат бюджети маблағлари — давлат грантлари ва таълим учун ажратилган маблағлар;
  • шартнома тўловлари — магистратура ва бакалавриат талабалари учун шартнома асосидаги маблағлар;
  • халқаро грантлар — Erasmus+, USAID ва Жаҳон банки каби халқаро ташкилотлардан молиявий ёрдам олиш;
  • хусусий сектор сармоялари — ҳуқуқшунослик фирмалари, банклар ва компаниялар билан ҳамкорлик ўрнатиш.

2. Ўқиш жараёнида даромад олиш, хусусан:

  • масофавий таълим дастурлари — онлайн курслар ва сертификатлаш дастурларини жорий этиш ҳисобига қўшимча даромад олиш;
  • даража олиш бўйича қўшма дастурлар — халқаро университетлар билан ҳамкорликда таълим дастурларини ташкил этиш;
  • малака ошириш курслари — ҳуқуқшунослар, ҳуқуқ соҳаси мутахассислари ва бизнес вакиллари учун пуллик тренинглар ва семинарлар.

3. Университет активларидан самарали фойдаланиш — тадбирлар ўтказиш учун университетнинг бўш аудиториялари ва конференция залларини ижарага бериш. Хусусан, масофавий таълим ва ўқув жараёнлари учун видеодарслар яратиш мақсадида олий таълим муассасаси томонидан видеостудиянинг (Жавлинго) замонавий дастурий-аппарат мажмуаси харид қилинди. Илмий ишланмаларни тижоратлаштириш — йирик ташкилотларга пулли асосда ҳуқуқий тадқиқотлар ва экспертизалар ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатиш.

4. Университетнинг молиявий даромадларини ошириш бўйича сўнгги 3−5 йилда амалга оширилган ишлар ва уларнинг натижалари:

  • талабалар сонининг кўпайиши — контракт тўловларидан тушадиган даромадлар ортди;
  • халқаро ҳамкорлик кенгайди — грант маблағлари жалб этилди;
  • янги ўқув бинолари ва инфратузилма қурилиши — инвестициялар жалб қилинди;
  • рақамли технологияларни жорий этиш — масофавий таълим орқали даромадлар ошди.

«Бироқ самарали бошқарувни таъминлаш учун муҳим бўлган яна бир жиҳат — ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш. 2024 йилда университетда турли бошқарув семинарлари ва тренинглар ўтказиш орқали ходимларнинг малакасини оширишга қаратилган бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Бундай тадбирларда 200 дан ортиқ ходимлар иштирок этиб, уларнинг иш самарадорлиги ошди», — деди ТДЮУ харидлар бўлими бошлиғи, Умаров Рустам Зулфукарович.

Бундан ташқари, Медиация маркази капитал таъмирланди, масофавий ўқитиш ва таълим жараёнлари учун видеодарслар яратиш бўйича замонавий видеостудия дастурий мажмуаси харид қилинди, Юридик мактабнинг «Ҳуқуқни мустақил ўрганиш тизими» иловаси ишлаб чиқилди.


Тошкент давлат юридик университетининг доимий молиявий барқарорлиги ва иқтисодий ривожланишини таъминлашда самарали бошқарув муҳим аҳамиятга эга. Бу жараён молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш, инновацион ёндашувларни жорий этиш, рақамлаштириш ва кучли ички назорат механизмларини шакллантиришни тақозо этмоқда.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleАҚШ ва Хитой ўзаро божларни 90 кун давомида пасайтириб туришга келишди – Газета.uz
Next Article Вазирлар Маҳкамаси биноси, Савицкий қабри ва Руставели кўчасидаги 22-уй Маданий мерос объектлари рўйхатига киритилади

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.