Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Газета.uz»
2025 йилги Ҳаж мавсуми бошланиши ва йўловчилар оқимининг кўпайиши сабаб май ойи давомида Россиянинг Махачқалъасидан Тошкентга рейслар кечикиши мумкин, деб огоҳлантирди Uzbekistan Airways.
Май ойи давомида Россиянинг Махачқалъа шаҳридан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин, деб хабар берди Uzbekistan Airports матбуот хизмати.
Авиакомпанияга кўра, бу 1 майдан 31 майгача бўлган Махачқалъа — Тошкент рейсларига тегишли. Бу «Ҳаж-2025» дастурининг ўтказилиши ва Махачқалъа халқаро аэропортида йўловчилар оқимининг кўпайиши билан боғлиқ, дея тушунтирди Uzbekistan Airways.
«Аэропортга етиб келишни олдиндан режалаштиришни ва парвоздан олдинги назоратдан ўтишда юзага келиши мумкин бўлган кечикишларни инобатга олишингизни сўраймиз», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2025 йилги Ҳаж мавсуми 13 майдан бошланади. Зиёратчилар Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
