Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Ўзбекистон ва Эрон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга чиқармоқчи
News

Ўзбекистон ва Эрон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга чиқармоқчи

May 13, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳукумати делегацияси 11−12 май кунлари расмий ташриф билан Эронда бўлди, деб хабар қилди Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати.

11 май куни Теҳронда Ўзбекистон ва Эрон ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди, унга Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ореф раҳбарлик қилди.

Томонлар товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш истиқболларини муҳокама қилди, шунингдек, транспорт-логистика соҳасидаги кўп йиллик муаммоларни зудлик билан ҳал этиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини қайд этди.

абдулла арипов, масъуд пезешкиён, эрон

Бундан ташқари, йиғилиш иштирокчилари саноат кооперациясини ривожлантириш, мамлакатлар ҳудудлари аро алоқаларни фаоллаштириш, илм-фан, таълим, технология ва инновациялар соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, шу билан бирга, туризм, маданий-гуманитар йўналишлардаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш муҳим эканини билдирди.

Учрашув якунлари бўйича қуйидагилар имзоланди:

  • Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича 2025−2027 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси»
  • Имтиёзли савдо битимининг товарлар рўйхатини тасдиқлаш баённомаси
  • Ўсимликлар ҳимояси ва карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми
  • Ҳалол стандарт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди.

Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ореф Ўзбекистон-Эрон бизнес форумининг очилишида иштирок этди.

абдулла арипов, масъуд пезешкиён, эрон

Тадбирда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 500 млн долларга етгани, қўшма корхоналар сони 210 тадан ошгани қайд этилди.

Форумда ҳамкорлик салоҳияти таҳлил қилиниб, янги ўсиш нуқталари белгиланди. 1 млрд долларлик лойиҳалар ва савдо шартномалари портфели шакллантирилди.

абдулла арипов, масъуд пезешкиён, эрон

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ўз нутқида қатнашчилар эътиборини мамлакатда бизнес муҳитини яхшилаш, хорижий сармоядорларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самараларига қаратди. Ҳукумат раҳбари эронлик ишбилармонларни Хоразм ва Самарқанд вилоятларидаги саноат зоналари имкониятларидан кенг фойдаланишга таклиф этди.

12 май куни Ўзбекистон делегациясини Эрон президенти Масъуд Пезешкиён қабул қилди.

абдулла арипов, масъуд пезешкиён, эрон

Музокаралар чоғида савдо-иқтисодий ва инвестициявий, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, ҳудудлараро ҳамда маданий-гуманитар йўналишларда эришилган келишувлар ижросини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

абдулла арипов, масъуд пезешкиён, эрон

Ташриф доирасида Ўзбекистон делегацияси Эрон инновациялар ва технологиялар уйига ҳам ташриф буюриб, энергетика, тиббиёт ва фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, IT, қурилиш сингари соҳалардаги илғор маҳсулот ва ишланмалар билан танишди.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous Articleюқори талаб сабабли акция узайтирилди – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz
Next Article Мубашшир Аҳмад Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.