Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Uzbekistan Airways
Навбатдаги Ҳаж мавсуми бошланиб, Тошкентдан Мадинага 240 нафар зиёратчи учиб кетди. 28 майгача Ўзбекистоннинг 9 та шаҳридан парвозлар амалга оширилади. Бу йил 15,2 минг ўзбекистонлик Ҳаж зиёратини адо этиши кутилмоқда. Фото.
13 май куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкентдан Мадинага (Саудия Арабистони) учган рейси 240 нафар зиёратчини 2025 йилги Ҳаж сафарига олиб кетди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
Зиёратчиларни кузатиш учун Тошкент халқаро аэропортига Ўзбекистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва бошқа имом-хатиблар борди.
13−28 май кунлари Ўзбекистоннинг 9 та шаҳридан Мадинага парвозлар амалга оширилади. Бу йил энг кўп зиёратчилар — 22 та рейсда 5607 йўловчи — Тошкентдан Мадинага кетади. Намангандан 20 та, Самарқанддан 4 та, Бухоро ва Қаршидан 2 та, Термиздан 4 та, Урганч ва Навоийдан 2 та, 1 та рейс Нукусдан учади. Бу йил жами 15 259 нафар ватандош Ҳаж зиёратини адо этиши кутилмоқда.
Жиддадан Тошкент ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларига ортга қайтувчи авиақатновлар 12−29 июнь кунлари амалга оширилади.
Фото
Uzbekistan Airports суратлари
Uzbekistan Airways суратлари
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди













