Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.
Фото: Ўзгидромет
14−16 май кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кундузи +39…+41 даража, жануб ва чўл ҳудудларда +43 даражагача иссиқ бўлади. 16−17 май кунлари баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда.
Ўзгидромет 14−16 май кунлари Ўзбекистонда кутилаётган жуда иссиқ об-ҳаво ҳақида фавқулодда маълумот эълон қилди.
14 майда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида, 15−16 майда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +39…+41 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +42…+43 даражагача кўтарилади.
14−15 май кунлари шимолий ва чўл зоналарида, 16−17 май кунлари республика бўйлаб баъзи жойларда шамол 15−18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонли қор ёғиши кутилмоқда. 17 май куни айрим туманларда шамолнинг тезлиги 20−22 м/с гача кучайиши мумкин.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
