Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қайта ташкил этилади
News

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қайта ташкил этилади

May 14, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.


Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қайта ташкил этилади

Фото: Абдулло Ёдгоров / «Газета.uz»

Давлат бошқаруви академияси Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этилади. Академияда давлат хизматидаги раҳбарлар, раҳбарликка номзодлар ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар жорий этилади.


  Lotinchada

Кеча, 11:43  


Жамият  


5 май куни «Истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ҳамда уларни давлат бошқаруви ва хизматига самарали жалб этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги президент фармони [ПФ-78-сон] қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси этиб қайта ташкил этилади.

Академиянинг асосий вазифаларидан бири этиб давлат хизматчиларининг малакасини мунтазам ошириб бориш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, бошқарув кадрларини магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим босқичларида ўқитиш белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясининг Васийлик кенгаши тузилади.

2025 йил 1 июлдан давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат хизматчиларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ходимларнинг касбий ривожланиш эҳтиёжларига асосланган ҳолда ташкил этилади ҳамда малака оширишнинг анъанавий, муқобил ва мустақил шакллари жорий этилади.

Фармонга кўра, 2025 йил 1 октябрдан академияда давлат хизматидаги раҳбарлар, раҳбарликка номзодлар ва бошқарув кадрлари малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли курслар жорий этилади.

2026 йил 1 январдан академияда муддати 6 ойгача бўлган қайта тайёрлаш таълим дастурлари жорий этилади.

2025/2026 ўқув йилидан «Ҳудудларни комплекс ривожлантириш», «Давлат бошқаруви», «Инсон ресурсларини ривожлантириш» магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

2026/2027 ўқув йилидан:

  • «Давлат сиёсати» (Public Policy) ва «Давлат молиясини бошқариш» (Public Finance Management) магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади;
  • юқори малакали ва замонавий билимларга эга бошқарув кадрлари захирасини шакллантириб бориш мақсадида амалиётчи бошқарувчилар учун махсус дастурлар (Executive MPA ва Executive MBA) жорий этилади;
  • магистратура дастурлари хориждаги нуфузли олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари
    ва модуллар бўйича ташкил этилади.


Telegram
Telegram каналга аъзо бўлинг

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleЎзгидромет ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошиши ва шамол кучайиши ҳақида огоҳлантирди
Next Article Қозоғистонда ЙТҲ сабабли онасидан ажралган вояга етмаган қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Top Posts
Advertisement
ЖАРНАМА EurasiaPulse баннер

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
© 2026 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.

Go to mobile version