Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » Буюк Британия миграция қоидаларини кучайтирмоқда – Газета.uz
News

Буюк Британия миграция қоидаларини кучайтирмоқда – Газета.uz

May 15, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Буюк Британия ҳукумати миграция қоидаларини кучайтиришни назарда тутувчи «Оқ китоб» (White Paper) лойиҳасини тақдим этди.

«Бу стратегия ниҳоят бизга чегаралар устидан назоратни қайтаради», — деди бош вазир Кир Стармер 12 май куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида. Унинг сўзларига кўра, қатъий миграция сиёсатисиз Буюк Британия «биргаликда олға борадиган» мамлакат эмас, балки «бегоналар ороли»га айланиш хавфи мавжуд.

Стармер консерваторларнинг аввалги ҳукуматини Буюк Британия чегараларини очишда айблади. Оқибатда 2019 йилдан 2023 йилгача Буюк Британияга соф миграция даражаси тўрт бараварга ошиб, қарийб 1 миллион кишига етди, бу, бош вазирнинг сўзларига кўра, Бирмингем аҳолиси сонига тўғри келади.

«Менимча, биз миграцияни сезиларли даражада камайтиришимиз керак. Гап адолат ҳақида кетмоқда», — деди Стармер. Унинг таъкидлашича, миграция Буюк Британия «миллий тарихининг бир қисми» бўлиб, муҳожирлар бугунги кунда ҳам мамлакат ривожига «улкан ҳисса қўшмоқда». Аммо, бош вазир айтганидек, улар ҳам «интеграцияга интилишлари, тилимизни ўрганишлари керак». Буюк Британия миграция тизими эса «буни қилаётганлар ва қилмаётганларни фаол фарқлай олиши лозим».

Британия ҳукуматининг режаси «Иммиграция тизими устидан назоратни тиклаш» деб номланган ва 82 саҳифадан иборат. Унда айтилишича, янги чора-тадбирлар соф миграция даражасини камайтириш, миграция тизимини ўзгартириш, миллий меҳнат бозорини қўллаб-қувватлаш ва муҳожирларнинг Британия жамиятига интеграциялашувига қаратилган.

Асосий ўзгаришлардан бири виза олиш учун хорижий мутахассисларга зарур бўлган малакага оид қоидаларнинг кучайтирилиши бўлади, деб ёзади Guardian. Бугунги кунда талабгор учун тартибга солинадиган малака тизими (RQF) бўйича 3-даражага — Буюк Британиядаги ўрта таълим эквивалентига мос келиш кифоя. Ҳукумат талабни бакалавр ёки магистр даражасига мос келадиган 6 RQF даражасига кўтармоқчи.

Малакаси пастроқ (RQF−5) бўлган номзодлар учун визалар қуйидагича берилади:

  • қатъий чекланган муддатга;
  • тармоқда кадрлар етишмаслиги далиллари мавжуд бўлганда;
  • иш берувчилар маҳаллий ходимлардан иборат ишчи кучини кўпайтиришга ҳисса қўшиши шарти билан.

Британия ҳукумати, шунингдек, ижтимоий ёрдам соҳасида ишлаш учун хорижий мутахассисларни ёллашни тўхтатмоқчи. Бундан ташқари, 2028 йилгача «ўтиш даври» амал қилади, бу даврда кўчиб кетган ижтимоий ходимларга берилган визаларни узайтириш имконияти сақланиб қолади, дея таъкидлайди нашр. Шу билан бирга, ҳукумат маҳаллий ишчилар учун ишга ёллаш жозибадорлигини ошириш учун ижтимоий ёрдам соҳасини қайта кўриб чиқишга ваъда бермоқда.

Муҳим ўзгаришлар талабалар визасига ҳам таъсир қилади. Ҳукумат режасида қайд этилишича, бугунги кунда кўплаб талабалар рейтинги паст бўлган университетларга ўқишга кирмоқда ва кўпинча ўқишни тугатгандан сўнг Буюк Британияда қолмоқда. Расмийлар хорижлик битирувчиларнинг мамлакатда қолиш муддатини икки йилдан 18 ойгача қисқартириш ниятида. Ҳукумат, шунингдек, олий ўқув юртларининг чет эллик талабаларни ўқитишдан олинган даромадларига солиқ солиш ва уларни маҳаллий мутахассисларнинг малакасини оширишга йўналтириш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Шунингдек, муҳожирларга қўйиладиган тил талабларини кучайтириш режалаштирилган. Улар визани узайтириш (А2 даражаси) ёки доимий яшаш ҳуқуқини (В2 даражаси) олиш учун инглиз тилини билиш бўйича ютуқларни намойиш этишлари керак бўлади. Буюк Британияга иш билан келган муҳожирларнинг вояга етган оила аъзолари инглиз тилини билишнинг асосий даражасини (А2) тасдиқлашлари шарт. Британия расмийларига кўра, бу муҳожирларнинг Британия жамиятига яхшироқ интеграциялашувига ёрдам беради ва уларнинг ишга жойлашиш имкониятларини оширади.

Яна бир муҳим ўзгариш — доимий яшаш учун рухсатнома (ILR) олиш учун талабларнинг кучайтирилиши. Ҳукумат барча тоифадаги мигрантлар учун малака муддатини 5 йилдан 10 йилгача оширишни таклиф қилмоқда. Жисмоний шахслар «Буюк Британия иқтисодиёти ва жамиятига қўшган ҳиссаси асосида» бу муддатни қисқартириш имкониятига эга бўлади.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleМисрдаги миграцион текширувларда Ўзбекистон фуқаролари ҳам ушланди
Next Article 13 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.