Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz»
Чоршанба куни Тошкентнинг Сергели тумани Нилуфар кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга 12 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Унинг қандай бартараф этилгани «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин суратларида.
14 май, чоршанба куни соат 11:00 атрофида Тошкент шаҳри Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига Сергели тумани Нилуфар кўчасида жойлашган «Мўтабар» ун комбинати ёнидаги омборхонада ёнғин содир бўлгани ҳақида қўнғироқ келиб тушди. Воқеа жойига 12 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ёнғин оқибатида омборхонанинг 800 квадрат метрга яқин ери зарар кўрган, дея хабар берди «Газета.uz»га Тошкент шаҳри ФВБ матбуот хизмати раҳбари Заҳриддин Қурбонов. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
«Айрим маълумотларга кўра, омборхонада спиртли ичимликлар, газламалар, пластмасса ва бошқа маҳсулотлар бўлган. Ёнғин спиртли ичимликлар бўлгани учун тарқалиши мумкин эди», — дейди Захриддин Қурбонов.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди
