Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz»
Тошкент вилоятида 1 июлдан бошлаб ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади. Бунда аҳоли учун бир метр куб ичимлик суви нархи 2600 сўмни, юридик ташкилотлар учун эса 15 000 сўмни ташкил этади.
Тошкент вилоятида 1 июлдан ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тўлов таърифлари жорий қилинади, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Янги тўлов таърифлари халқ депутатлари вилояти кенгаши томонидан тасдиқланган. Унга кўра нархлар қўшилган қиймат солиғисиз:
Ичимлик суви
- а) аҳоли учун: 1 метр куб — 2600 сўм (ҳозир 2000 сўм);
- б) бюджет ташкилотлари учун: 1 метр куб — 15 000 сўм;
- в) улгуржи истеъмолчилар учун: 1 метр куб — 15 000 сўм;
Оқова сув хизмати:
- а) аҳоли учун: 1 метр куб — 1300 сўм (ҳозир 1000 сўм);
- б) бюджет ташкилотлари учун:1 метр куб — 3000 сўм;
- в) улгуржи истеъмолчилар учун: 1 метр куб — 3000 сўм.
Қуйидаги жадвалда «Тошкент вилояти сув таъминоти», «Мусаффо оби ҳаёт магистрал сув таъминоти», «Чимган-Чорбоғ магистрал сув таъминоти» акциядорлик жамиятларида ўзгарган таъриф суммалари билан танишиш мумкин:
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд вилоятида ҳам 1 апрелдан ичимлик ва оқова сув нархлари оширилганди. Аҳоли учун бир метр куб ичимлик суви нархи 2800 сўмни, юридик ташкилотлар учун эса 6700 сўмни ташкил этади.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди