Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » 14 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz
News

14 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz

May 15, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

дайжест

Humo тўлов тизими давлат облигациялари билан таъминланган токен чиқаради

Humo тўлов тизими давлат облигациялари билан таъминланган токен чиқариш режасини эълон қилди. Лойиҳа Asterium криптоактивлар айланмасида миллий хизмат кўрсатувчи провайдери ва Broxus блокчейн ишлаб чиқиш соҳасидаги халқаро экспертлар компаниясини ўз ичига олади.


дайжест

Ўзбекистон ноябрь ойида «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» иқтисодий форумига мезбонлик қилади

Ноябрда Ўзбекистонда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» иқтисодий форуми ва инвесторлар форуми бўлиб ўтади. Европа Иттифоқи элчиси Тойво Клаарнинг сўзларига кўра, ЕИ, шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш учун Брюсселга ташрифини кутмоқда.


дайжест

Президент Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича қолган 9 давлат билан музокараларни йил охиригача якунлашни буюрди

Президент йил охиригача қолган 9 давлат билан ЖСТга кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш, Ишчи гуруҳнинг яна иккита йиғилишини ўтказиш ва унинг якуний ҳисоботи лойиҳасини тугатиш бўйича топшириқ берди.


дайжест

PISA’нинг Ўзбекистон бўйича натижаларида президент мактаблари ортиқча таъсирга эга бўлмайди — Андреас Шляйхер

PISA тадқиқоти асосчиси Андреас Шляйхер Ўзбекистондаги тадқиқотларда барча президент мактаблари қўшимча гуруҳ сифатида иштирок этаётганини ва улар умумий натижага ортиқча таъсир ўтказмаслигини маълум қилди. «Бу мактабларни қўшишни Ўзбекистон томони сўраган», — деди у «Газета.uz»га берган изоҳида.


дайжест

Ўзбекистонда чет элдан мутахассислар жалб қилиб, биноларни зилзилага бардошлилигини ўрганиш бўйича янги амалиёт йўлга қўйилади

Ўзбекистонда хорижий мутахассислар билан бирга биноларни ўрганиш бўйича янги амалиёт йўлга қўйилади. Зилзилага бардошли уйларни қуриш бўйича тажриба алмашиш кенгайтирилади. Хорижий тажриба асосида сейсмик хавфни, таъсирни ва хатарни баҳолаш юзасидан меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилади.


дайжест

Жазирамадан қандай ҳимояланиш лозим?

Келаётган бир неча кунда ҳаво ҳарорати роҳатсиз қиладиган даражада юқорилаши кутиляпти. Умуман олганда, кўпчилик жазирамадан сақланиш бўйича маълумотга эга: соябон, нам сочиқ, кўзойнак, душ қабули фойдали. Мазкур материалда ССВ берган эслатма ва тавсияларни келтириб ўтамиз.


дайжест

Афғонистон Ўзбекистонга 16 та юк машинасида Ҳирот оқ мармарини совға қилди

Афғонистон Ўзбекистонга Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуасини безашда ишлатиш учун 16 та юк машинасида Ҳирот оқ мармарини совға қилди.


дайжест

Тошкентнинг Сергели туманида юз берган йирик ёнғин ўчирилди

Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган йирик ёнғин икки соатдан кўпроқ вақтдан сўнг ўчирилди. Бартараф этиш ишлари фавқулодда вазиятлар вазири ва унинг биринчи ўринбосари бошчилигида амалга оширилди ва унда 12 та ёнғин-қутқарув экипажи иштирок этди.


дайжест

Фуқароларни Ҳаж ва Умра сафарларига ноқонуний равишда юбормоқчи бўлган шахслар ушланди

ДХХ ҳамда ИИО ходимлари Тошкент, Фарғона ва Наманганда фуқароларни ноқонуний равишда Ҳаж ва Умра сафарларига юбормоқчи бўлган шахсларни қўлга олди.


дайжест

Мисрдаги миграцион текширувларда Ўзбекистон фуқаролари ҳам ушланди

Мисрда миграция қоидаларини бузганликда гумонланиб, беш нафар Ўзбекистон фуқароси ушланди (кейинроқ улардан бири қўйиб юборилган). Ўзбекистон элчихонаси маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари хорижликлар, жумладан, ўқиш мақсадида келганларни текширишни кучайтирганини билдирди.


дайжест

Тошкент вилоятидаги ноёб ёдгорликларга 342 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди

Тошкент вилоятидаги 13 та археологик объектга жами 342 млрд сўмлик зарар етказилди. Хусусан, Пискент туманидаги «Мингтепа» ёдгорлигининг 7 минг квадрат метри бузилган, Оққўрғон туманида эса V — VII асрларга оид объект ери терак экиш учун қазилган.


дайжест

Фото: Сергелида омборхонадаги йирик ёнғин қандай ўчирилди?

Чоршанба куни Тошкентнинг Сергели тумани Нилуфар кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга 12 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. Унинг қандай бартараф этилгани «Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин суратларида.


дайжест

Бешта вилоятда 100 та сут йиғиш пункти ташкил этилади

Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида 320 та маҳаллага, сут етиштирувчи 12 мингта аҳоли ва деҳқон хўжалигига хизмат кўрсатувчи 100 та сут йиғиш пункти ташкил этилади. Сут етиштирувчи ва сотиб олувчиларни бирлаштирадиган Миллий сут маҳсулотлари платформаси ишга туширилади.


дайжест

«1000 китоб» лойиҳасининг Таржимон ва муҳаррирлар мактаби иш бошлади

«Ёшлар учун 1000 китоб» лойиҳасининг таржимон ва муҳаррирлар тайёрловчи интенсив мактаби ишга тушди. Маҳорат машғулотлари учун юзлаб талабгорлар орасидан 30 нафар иштирокчи саралаб олинган. Битирувчилар «1000 китоб» лойиҳасида таржимон ва муҳаррир сифатида ишлаш имконини қўлга киритиши мумкин.


дайжест

Самарқандда қум-шағал қазиб олингани сабаб табиатга 137 млрд сўмдан ортиқ зарар етди

Жомбой туманида фермер хўжалиги вакиллари Оқдарё дарёосидан ноқонуний равишда қум-шағал аралашмаси қазиб олгани аниқланди. Улар бу билан табиатга 137 млрд 472 млн сўмдан кўпроқ зарар етказган.


дайжест

ДХХ колл-марказини ишга туширди

ДХХ мурожаатларни тезкор қабул қилиш мақсадида колл-марказ ишга туширди. Қисқа рақам — 1520. Колл-марказ терроризм, уюшган жиноятчилик, қурол ва наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси, коррупция ва иқтисодий жиноятларга оид фактлар тўғрисидаги хабарларни қабул қилади.


дайжест

«Кинотавсия»: «Уддалаб бўлмас топшириқ» ва «Чақмоқдорлар» — апрель ва май ойининг муҳим премьералари

«Майнкрафт кинода» ва «Гуноҳкорлар» фильмлари томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. Marvel комикслари асосида яратилган «Чақмоқдорлар» эса омадсизлик гирдобидаги студиянинг келажагига умид бағишламоқда. Сарвар Каримов «Кинотавсия» лойиҳасида апрель-май ойларидаги премьералар ҳақида ҳикоя қилади.


дайжест

АҚШ Сурияга қарши санкцияларни бекор қилмоқда

Дональд Трамп Сурияга «буюк бўлиш имкониятини» бериш учун АҚШнинг унга қўйган барча санкцияларини олиб ташлашини маълум қилди. Шунингдек, у Суриянинг муваққат президенти, Башар Асад режимини ағдариш бўйича ҳужумга бошчилик қилган Аҳмад ал-Шараа билан учрашди.


дайжест

Тожикистонда ижтимоий тармоқлардаги лайклар учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди

Эмомали Раҳмон ижтимоий тармоқлардаги лайклар ва реакциялар учун жиноий жавобгарликни бекор қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Тузатишлар Тожикистон президенти ҳуқуқ-тартибот идораларини асоссиз жиноий ишлар учун танқид қилиб, бу амалиётга «нуқта қўйиш»ни талаб қилганидан сўнг қабул қилинди.


дайжест

Буюк Британия миграция қоидаларини кучайтирмоқда

Британия ҳукумати муҳожирлар оқимини камайтириш ва «чегара назоратини қайтариш» учун миграция қоидаларини кучайтирмоқда. Расмийлар доимий яшаш ҳуқуқини олиш учун муддатни 5 йилдан 10 йилгача узайтиришни, тил талабларини оширишни ва ижтимоий ёрдам соҳасида ходимлар ёллашни тўхтатишни таклиф қилмоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleТошкент ва унинг атрофидаги яшил ҳудудларни 3 карра кўпайтириш режалаштирилмоқда
Next Article Тошкентда биринчи ўзбек учувчиси ҳақидаги фильм намойиш этилди

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.