Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Венгрия ва Словенияга боради
Шавкат Мирзиёев 19−22 май кунлари расмий ташриф билан Венгрия ва Словенияга боради. У Будапештда бош вазир Виктор Орбан билан музокаралар ўтказади ва ТДТ саммитида иштирок этади. Люблянада эса мамлакат раҳбарияти билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилиш учун учрашувлар режалаштирилган.
Uzbekistan Airways маҳаллий эконом-класс чипталари учун максимал тарифни пасайтирди
Uzbekistan Airways ички йўналишлар бўйича эконом-класс тарифлари тузилмасини қайта кўриб чиқди. 10 та тариф даражаси ўрнига 4 та тариф амал қилади, максимал даражалар бекор қилинди. Йўловчилар учун арзон тарифларда кўпроқ жойлар мавжуд бўлади, дея хабар берди авиакомпания.
Бухородан 200 минг сўмгача нархда олиш мумкин бўлган 5 совға
Ҳар қандай сайёҳ у ёки бу жойга борганида, ўзи ва яқинлари учун бирор эсдалик совға олиб кетишни истайди. Аммо бир вақтнинг ўзида ҳам эсда қоларли, ҳам ҳамёнбоп эсдалик топиш осон иш эмас. «Газета.uz» Бухорода 200 минг сўмгача харид қилиш мумкин бўлган оммабоп совғалар рўйхатини тузди.
21 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузарликлар аниқланди
4 ойда давлат буюртмачилари амалга оширган 21 млрд сўмлик 18 та давлат харидида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Ўзаро аффилланган шахслар иштироки ва қоидаларга зид баҳолаш жараёнлари натижасида бир қатор харидлар бекор қилинди, ҳужжатлар тегишли органларга юборилди.
1 июндан қоидабузарликни қайд этувчи камералар йўл чизиғини босганлик учун жарима ёзмайди
Ўзбекистонда 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди. Тўхташ чизиғи — «стоп-линия» бундан мустасно.
Бухорода экскаватор босиб кетган аёл ҳалок бўлди
Бухоро шаҳрида экскаватор ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган 64 ёшли аёлни босиб кетди. Оқибатда пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари бошланган.
Тошкентда Вагон таъмирлаш депосида юз берган ёнғин қарийб уч соатда ўчирилди
Тунда Тошкентнинг Шимолий вокзали ҳудудидаги Вагон таъмирлаш депоси ҳудудида кучли ёнғин содир бўлди. Уни ўчиришга деярли уч соат вақт кетди.
Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудига сел келиши кутилмоқда
Республиканинг 9 та вилоятидаги тоғли жойларда 17−19 май кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Токиода серияли ўғирликларда гумонланган 5 ўзбекистонлик ҳибсга олинди
Токио полицияси ҳужум ва бир қатор босқинчиликларда гумонлаб, ўзбекистонлик беш нафар йигитни ҳибсга олди. Улардан 4 нафари мамлакатда ноқонуний равишда яшаб юрган.
Ҳиндистонда одам савдоси қурбонига айланиш хавфида бўлган аёл Ўзбекистонга қайтарилди
Деҳлида одам савдоси қурбонига айланиш хавфида бўлган ўзбекистонлик аёл элчихона кўмагида ватанга қайтарилди. Уни ишга чақирган кишилар жинсий хизмат кўрсатишга мажбурлашга ҳаракат қилган. Аёл улардан қочишга ва маҳаллий полицияга мурожаат қилишга муваффақ бўлган.
Ўзбекистондаги бир қатор автовокзал ва автостанцияларнинг номи ўзгартирилади
Ўзбекистоннинг бешта вилояти ва Қорақалпоғистондаги учта вокзал ва тўққизта автостанция номлари ўзгариши мумкин. Транспорт вазирлиги фуқаролар фикрини инобатга олишини маълум қилди. Рўйхат.
Uzum, Olcha ва Glotr онлайн маркетплейсларида контрафакт маҳсулотлар сотилаётгани аниқланди
Uzum, Olcha ва Glotr онлайн маркетплейсларида 270 дан ортиқ контрафакт маҳсулот сотилаётгани маълум бўлди. Уларда Adidas, Chanel ва Bosch каби брендларнинг сохта товарлари таклиф этилган. Мурожаатга асосан Uzum Market`дан баъзи контрафакт маҳсулотларнинг савдосига чек қўйилди.
Россия ва Украина урушида қатнашган Ўзбекистон фуқаросининг озодлиги 4 йилга чекланди
Россия-Украина урушида қатнашиб, жанг майдонида ҳарбий истеҳком қуриш ишларига жалб этилган Ўзбекистон фуқаросига 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. У Россияда яшаш қоидаларини бузганликда айбланган, жазо берилмаслиги эвазига Россия қуролли кучлари таркибига ҳарбий хизмат қилишга рози бўлган.
Энди шаҳар йўлларини таъмирлаш ва йўл чизиқларини чизиш кечаси амалга оширилади
Ўзбекистонда 1 июндан шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишлар фақат соат 21:00 дан соат 07:00 гача амалга оширилади. Дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно.
Андижонда чуқурлиги 40 метр бўлган қудуққа тушиб кетган 7 ёшли бола қутқарилди
Қўрғонтепа туманида 7 ёшли бола чуқурлиги 40 метр бўлган қудуққа тушиб кетди. У ФВВ қутқарувчилари томонидан махсус техникалар ва анжомлар ёрдамида соғ ҳолда чиқариб олинди.
Ўзбекистонда ҳар бир олийгоҳнинг ноёб имиж ва бренд концепциясини ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда ҳар бир ОТМнинг тарихий ривожланиш хусусиятлари, ижтимоий вазифаси ва ҳозирги замон талаблари асосида ноёб имиж ва бренд концепциясини ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда. Муҳокамага қўйилган ҳужжат лойиҳаси, шунингдек, талабаларнинг кийиниш маданиятини шакллантиришни назарда тутади.
Барча транспортларга тунда автобуслар учун ажратилган тасмаларда юришга рухсат берилади
Ўзбекистонда тунда, яъни соат 23:00 дан 06:00 га қадар автобуслар учун ажратилган тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилди.
Заруратсиз ўрнатилган «Тўхташ тақиқланган» йўл белгилари демонтаж қилинади
Ўзбекистонда зарурат бўлмаган жойларда ўрнатилган «Тўхташ тақиқланган» йўл белгилари демонтаж қилинади ёки амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгилари ўрнатилади. Айрим темир йўл кесишмаларида «Стоп» белгилари бошқарилувчи светофорларга алмаштирилади.
Энди Ўзбекистондаги барча радарлар йўл белгиси билан белгиланиши шарт
1 сентябрдан бошлаб ҳар қандай стационар ёки мобил тезликни назорат қилувчи радарларни йўл белгиси билан белгилаш мажбурий бўлади. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Ўзбекистонда ЙҲҚ бузилишини фиксацияловчи камера ва радарлар тўлиқ инвентаризацияланади
Ўзбекистон ҳукумати ИИВга йил охиригача чорраҳа ва йўллардаги йўл ҳаракати қоидалари бузилишини фиксацияловчи камералар ва радарларни тўлиқ инвентаризациядан ўтказишни буюрди. Рухсатсиз ёки ноқонунни ўрнатилган техник жиҳозлар демонтаж қилинади.
Айрим темирйўл кесишмаларида «Стоп» белгилари светофорга алмаштирилади
Ўзбекистонда поездлар ҳаракати кам учрайдиган айрим темирйўл кесишмаларида «Стоп» белгилари тартибга солинадиган светофорларга алмаштирилади. Тошкентда бир нечта шу каби кесишмалар мавжуд.
Биринчи марта содир этилган енгил ЙҲҚ бузилиши учун огоҳлантириш берилади
Биринчи марта содир этилган айрим енгил йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун инспекторлар маъмурий огоҳлантириш беради. Президент топшириғига асосан бу тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Дам кунлари, таътил ва тунги вақтда мактаб ва боғчалар яқинида тезлик чекланмайди
Ҳукумат ҳайдовчиларга дам кунлари, таътил, кечки ва тунги вақтда мактаб ва боғчалар яқинида аҳоли пунктлари учун максимал тезликда (30 км/с ўрнига 60−70 км/с) ҳаракатланишга рухсат берди. Бир кун аввал президент таътилда тўгараклар, қўшимча машғулотларга эътибор қаратиш бўйича топшириқ берган эди.
Тошкентда «Келин ҳикояси» япон мангаси кўргазмаси бўлиб ўтмоқда
Тошкентда Каору Морининг «Келин ҳикояси» япон мангаси кўргазмаси очилди. Экспозицияда тақдим этилган 14-жилддаги парчалар Марказий Осиё халқларининг XIX аср маданияти ва одатлари билан таништиради. Манганинг бош қаҳрамонлари — келинлар, минтақа ҳудудида яшаган кўчманчи ва ўтроқ қабилалар вакиллари.
АҚШда Трамп ҳақидаги пости туфайли ФҚБ собиқ раҳбарига нисбатан тергов бошланди
АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги ва Махфий хизмати ФҚБ собиқ раҳбари Жеймс Комига нисбатан тергов бошлади. У чиғаноқлардан «86 47» рақамини ҳосил қилиб, Instagram`га сурат юклаганди. Пост Дональд Трампни ўлдиришга чақириқ сифатида баҳоланди.
Истанбулда Россия ва Украина ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Асосий маълумотлар
Истанбулда Россия ва Украина делегацияларининг 2022 йилдан бери илк бор ташкил этилган тўғридан-тўғри музокаралари якунланди. Ҳозирча томонлар эълон қилган ягона келишув — «1000 га 1000» формуласи бўйича ҳарбий асирларни алмашиш.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди


























