Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » 19 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz
News

19 май куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести – Ўзбекистон янгиликлари – Газета.uz

May 20, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

дайжест

Ўзбекистон Қонунчилик палатаси спикери Рим папаси Лео XIV инаугурациясида қатнашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Рим папаси Лео XIV инаугурация маросимида иштирок этди. Учрашувда у янги сайланган Рим папасини табриклаб, Ўзбекистон президентининг саломини етказди.


дайжест

Афғонистоннинг Ўзбекистондаги элчиси — ўтиш даври, мамлакатдаги ҳолат ва Қўштепа канали ҳақида

Афғонистон элчиси Абдул Ғаффор Теравий Прогрессив ислоҳотлар марказига берган интервьюсида янги ҳукуматнинг сиёсати, халқаро муносабатлар, савдо-сотиқ ва минтақадаги хавфсизлик ҳақида фикр билдирди. У Ўзбекистон билан алоқалар, жумладан, Қўштепа канали атрофидаги мунозараларга ҳам тўхталиб ўтди.


дайжест

«Қурилиш маданияти, сифат ва таннарх — энг долзарб масала» — президент

Президент қурилиш материаллари саноатида сифат, таннарх ва қурилиш маданияти энг долзарб масала эканини таъкидлаб, соҳага замонавий технологияларни жорий этиш бўйича кўрсатма берди. У энергия ва ресурс сарфи юқори йўналишларни таҳлил қилиб, тежамкор ечимларни қўллаш муҳимлигини айтди.


дайжест

Ўзбекистонда 19−25 май кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Ўзбекистоннинг катта қисмида пайшанба куни ҳарорат максимуми +40 даражагача, чўллар ва жанубий вилоятларда эса +43 даражагача кўтарилиши прогноз қилинмоқда. Шундан сўнг эса мамлакатнинг катта қисмига навбатдаги совуқроқ ҳаво оқими кучли шамол ва чанг бўронлари билан кириб келиши кутиляпти.


дайжест

19,5 минг дарахт тақдири нима бўлади? Тошкентдаги Ипакчилик институти ўрнида экопарк ташкил этилиши мумкин

Тармоқларда Ипакчилик илмий-тадқиқот институти ҳудудидаги дарахтлар кўчириб ўтказилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги ҳудудда экопарк ташкил этилишини маълум қилди. Аммо лойиҳа слайдида кўнгилочар боғ ҳақида сўз боради. Батафсил «Газета.uz» репортажида.


дайжест

Сўровнома: Тошкентда чўмилиш ҳавзалари текин бўлиши керакми?

Кунлар исигани сайин одамлар салқинликни, чўмилиш жойларига боришни хоҳлайди. Тошкентда бу борадаги вазият қандай, шаҳарда шароитлар етарлими? «Газета.uz» шу каби саволлар билан аҳолига микрофон тутди.


дайжест

Тошкент ва Фарғонада контрабанда йўли билан олиб кирилган қарийб 27 кг гиёҳвандлик воситалари аниқланди

Тошкент ва Фарғонада ДХХ ва бошқа идоралар ҳамкорлигида ўтказилган тадбирларда Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб келинган, умумий оғирлиги 26 килограммдан ортиқ бўлган гиёҳванд моддалари мусодара қилинди.


дайжест

Бўрижар каналида чўкаётган қизчани қутқарган эркак ҳалок бўлди. Қирғоқ ободонлаштириш ишлари сабаб хавфли бўлиб қолган, ҳокимият эса лойиҳа тафсилотларини сир тутмоқда

Бўрижар қирғоғининг бир қисмида сайр зонаси барпо этилмоқда, минглаб дарахтлар кесилган. Ишлар хавфсизлик талабларини бузган ҳолда олиб бориляпти. 5 май куни каналга тушиб кетган икки қизчадан бирини қутқаришга шошилган 43 ёшли Абдуманноп Самиқов чўкиб кетди. Расмийлар изоҳ беришдан бош тортмоқда.


дайжест

Сешанбадан ҳарорат яна кўтарила бошлайди

Ўзбекистонда сешанбадан ҳарорат кўтарила бошлайди. Кундуз кунлари ҳаво +35…+38, жанубда ва чўл ҳудудларда +40…+42 даражагача исийди. Иш ҳафтаси охирида эса яна салқин ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Жойларда шамол кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.


дайжест

Қозоғистон билан чегарадаги «Довут ота» НЎП орқали ҳаракатланишга қўйилган чеклов 1 сентябргача узайди

«Довут ота» ва «Тажен» чегара пунктлари 1 сентябргача ёпиқ бўлади. Ўзбекистон ва Қозоғистон реконструкция ва қурилиш ишлари давом этаётгани муносабати билан чегарани кесиб ўтишга чекловни узайтиришга келишиб олди.


дайжест

ТТЗгача узайтириладиган метронинг бир қисми ерусти бўлади. Президентга янгиланган лойиҳа тақдим этилди

Президентга метрони ТТЗгача узайтириш бўйича янгиланган лойиҳа тақдим этилди. У икки босқичда амалга оширилиши кутилмоқда. Биринчи босқичда линия «Пушкин» бекатидан Феруза массивигача бўлган темирйўл бўйлаб ўтади ва у ерусти метроси бўлади. Иккинчи босқичда эса линия ТТЗдаги шоҳ бекатигача чўзилади.


дайжест

Авиачипталарнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган авиакомпаниялар жавобгарликка тортилиши эслатилди

Рақобат қўмитаси авиакомпаниялар истеъмолчилар манфаатларига зид ҳаракатларни амалга оширганида, шу жумладан, сунъий равишда чипталарни савдога чиқармаслик ҳолатлари аниқланганда қонунчиликка асосан чора кўрилишини эслатиб ўтди.


дайжест

2018−2024 йилларда сел ва сув тошқинлари рўй бериши кўпайган — Ўзгидромет

Ўзбекистонда сўнгги 5 йилда 617 та сел тошқинлари қайд этилган. Ўзгидромет 2020−2022 йилларда 423 та, 2023 йил 47 ва 2024 йил 155 та (ФВВ 158 та) тошқин рўйхатга олган. ФВВ ўтган йиллардаги ҳолатлар одамлар вафотига олиб келгани, сел ҳодисалари давом этаётгани сабабли фуқароларни огоҳликка чақирди.


дайжест

«Кинотавсия»: пандемияни «башорат қилган», «Оскар» ютган ва iPhone’да фильм тасвирга олган режиссёр — Стивен Содерберг ҳақида

Кинорежиссёр Стивен Содерберг коронавирус кенг тарқалишидан 9 йил олдин номаълум вирус ҳақидаги «Юқумлилик» фильмини тасвирга олганди. 2018 йилда эса бутун бошли фильмни iPhone’да суратга туширган. «Кинотавсия»нинг бу сонида Сарвар Каримов «Оскар» ютган бу режиссёрнинг ижоди ҳақида ҳикоя қилади.


дайжест

30 июндан Россияга кириш учун QR код керак бўлади

Россияга кираётган чет эл фуқаролари 30 июндан «Госуслуги RuID» иловаси орқали QR код олишлари керак бўлади. Буни 3 суткадан кечиктирмай, фавқулодда ҳолатларда эса келишдан камида 4 соат олдин амалга ошириш зарур.


дайжест

Жо Байденга простата саратони ташхиси қўйилди

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденга простата саратони ташхиси қўйилди. 82 ёшли Байденда топилган саратон касаллиги суяк метастазлари билан тавсифланади. Дональд Трамп ва Камала Ҳаррис Байденга саломатлик тилади.


дайжест

Бухарест мэри, профессор Никушор Дан Руминия президенти бўлди

Руминия президенти сайловида Бухарест мэри Никушор Дан 53,6 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Дан ЕИ ва НАТОга қўшилиш ҳамда Украинага ёрдам беришни давом эттириш тарафдори. У математика профессори саналади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous Article19,5 минг дарахт тақдири нима бўлади? Тошкентдаги Ипакчилик институти ўрнида «экопарк» ташкил этилиши мумкин
Next Article Буюк Британия ва ЕИ Brexit’дан кейинги илк йирик келишувга эришди – Газета.uz

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.