Close Menu
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
What's Hot

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Facebook Instagram TikTok Telegram
  • Oʻzbek
    • Қазақ тілі
    • Oʻzbek
    • Кыргызча
    • 中文 (中国)
    • Русский
Facebook X (Twitter) Instagram
EurasiaPulse
  • EurasiaPulse
  • Madaniyat
  • News
  • Жамият
  • Жаҳон
  • Марказий Осиё
  • Сиёсат
  • Спорт
EurasiaPulse
Главная страница » 2018−2024 йилларда сел ва сув тошқинлари рўй бериши кўпайган — Ўзгидромет
News

2018−2024 йилларда сел ва сув тошқинлари рўй бериши кўпайган — Ўзгидромет

May 20, 2025
Facebook Twitter LinkedIn Telegram Pinterest Tumblr Reddit WhatsApp Email
Share
Facebook Twitter LinkedIn Pinterest Email

Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

19 май куни АОКАда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзгидромет агентлиги вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда сел-тошқин ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан аҳолини ва ҳудудларни муҳофаза қилиш ишлари юзасидан маълумот берилди.

Ўзгидромет агентлиги хабарига кўра, республикада 2018−2024 йилларда сел-сув тошқин ҳодисалари рўй бериши кўпайган, агентлик сўнгги 5 йилда 617 та шундай ҳодисани қайд этган.

Жумладан, 2020 йилда 119 та, 2021 йилда 134 та, 2022 йилда 170 та, 2023 йилда 47 та ва 2024 йилда 155 та сел-сув тошқини ҳодисаси рўйхатга олинган. Бу йил бироз қурғоқчилик кузатилгани ортидан шу вақтгача 14 та, хусусан, Сурхондарёда 8 та, Жиззах, Қашқадарё ва Самарқандда 1 тадан, Наманганда 3 та сел ва сув тошқинлари юзага келган.

Гидрометеорология хизмати агентлиги бўлим бошлиғи Сурайё Адҳамованинг сўзларига кўра, бундай табиий офатлар асосан аҳолига хавф соладиган ҳудудларда, дарё ва сойларда кўп бўлганлиги сабабли бу каби объектлар агентлик томонидан доимий назоратга олинган. Ҳодиса хавфини камайтириш мақсадида Ўзгидромет ва ҳукумат комиссияси аъзолари тезкор штаб жорий этган.

Республиканинг 12 фоиз ҳудуди сел ва сув тошқин ҳодисалари рўй беришига мойил. Асосан бундай ҳодисалар аҳолига хавф солиши тоғолди ва паст тоғ ҳудудларининг ўзлаштириб борилиши ва иқлим ўзгариши ҳисобига юз беради, дея қўшимча қилди у.

Сел-сув тошқинларининг кўпайиши ҳодисаси бўйича асосан 2018−2024 йилларни мисол қилиб олиш мумкин. Бу вақт оралиғида республикамизда сел-сув тошқинларининг кўпайганини кўришимиз мумкин, сўнгги 5 йилда 617 та шундай ҳодиса Ўзгидромет агентлиги томонидан қайд этилган. Жумладан, 2020 йилда 119 та, 2021 йилда 134 та, 2022 йилда 170 та, 2023 йилда 47 та ва 2024 йилда 155 та сел-сув тошқини ҳодисаси рўйхатга олинган. Бу йил бироз қурғоқчилик кузатилгани ортидан шу вақтгача 14 та, хусусан, Сурхондарёда 8 та, Жиззах, Қашқадарё ва Самарқандда 1 тадан, Наманганда 3 та сел ва сув тошқинлари юзага келган.

Гидрометеорология хизмати агентлиги бўлим бошлиғи Сурайё Адҳамованинг сўзларига кўра, бундай табиий офатлар асосан аҳолига хавф соладиган ҳудудларда, дарё ва сойларда кўп бўлганлиги сабабли бу каби объектлар агентлик томонидан доимий назоратга олинган. Ҳодиса хавфини камайтириш мақсадида Ўзгидромет ва ҳукумат комиссияси аъзолари тезкор штаб жорий этган.

аока, сел ва тошқинлар, ўзгидромет, фвв

Гидрометеорология хизмати агентлиги бўлим бошлиғи Сурайё Адҳамова. Фото: Uzreport TV / YouTube.

ФВВ бошқарма бошлиғи Ғайрат Жўраевнинг таъкидлашича, ҳозирги кунда бутун дунёда рўй бераётган иқлим ўзгариши билан боғлиқ ҳолат сабабли Ўзбекистонда кузатилаётган сел тошқинларининг даврийлиги ҳам ўзгариб бормоқда. Жумладан, ФВВ 2024 йилда 158 та сел-сув тошқинлари ҳодисасини қайд этган, уларнинг айримлари июнь, июль ойларида ҳам содир бўлган.

аока, сел ва тошқинлар, ўзгидромет, фвв

ФВВ бошқарма бошлиғи Ғайрат Жўраев. Фото: Uzreport TV / YouTube.

Вазирлик вакили ўтган йилларнинг май ойида кузатилган табиий офатлар ва уларнинг оқибатлари ҳақида ҳам маълумот берди.

  • Ўтган йилнинг май ойида тошқинлар билан боғлиқ 51 та табиий офат рўй берган. Жумладан, ўтган йилнинг 19 май куни республиканинг кўп қисмида жумладан, Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой, Самарқанд вилоятининг Қўшработ, Навоий вилоятининг Нурота, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз, Қамаши, Деҳқонобод, Сурхондарёнинг Сариосиё, Андижон вилоятининг Андижон туманида сел-сув тошқинлари рўй берган.
  • Бундан ташқари, 2021 йилнинг 7 май санасида Андижон вилоятининг Хўжабод шаҳрида Қирғиз канали тошиши оқибатида Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа туманларида 287 та хонадонга сув кирган, 2 нафар вояга етмаган фуқаро вафот этган.
  • 13 июль куни Қирғизистон Республикасининг Жалолобод вилоятида ёғган кучли ёмғир сабабли Наманган вилоятининг Косонсой туманида кучли сел юзага келиб, тошқин Обод МФЙ сойидан оқиб ўтган ва дам олаётган 9 нафар фуқаронинг вафот этишига сабаб бўлган. 6 киши турли даражада тан жароҳати олган.
  • 2022 йил 10 май куни Сариосиё туманининг тоғ ва тоғолди ҳудудларида содир бўлган ҳодисада ҳам фуқаролар ҳалок бўлган.
  • 2023 йилнинг 7 июль куни Қамчиқ довонида ҳудудида кучли ёмғир сабаб содир бўлган сел тошқинида тоғ тошлари йўлларни ёпиб қолган.
  • 2024 йилда кузатилган сел ва тошқинлар оқибатида 4 нафар фуқаро вафот этган.

ФВВ вакили сел-сув тошқин ҳодисалари ҳали давом этаётганидан огоҳлантириб, фуқаролардан асосланган огоҳлантириш хабарларига эътиборли бўлишларини сўради. Шунингдек, тоғ ва тоғолди ҳудудда бўлганлардан хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш тавсия қилинди.

Келтирилишича, ҳукумат республика аҳолиси ва ҳудудларини сел-тошқинлар ва ер кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш учун махсус маблағлар ажратмоқда. Ушбу йўналишдаги тадбирлар учун 2021 йилда 98 млрд 360 млн сўм, 2022 йилда 135 млрд 74 млн сўм, 2023 йилда 117 млрд 28 млн сўм, 2024 йилда 150 млрд сўм маблағ ажратилган. Жумладан, 2025 йил ҳам давлат бюджетидан ажратилган 130 миллиард сўм маблағлар ҳисобига жами 68 та объектларда муҳандислик ҳимоя ишлари бажарилиши режалаштирилган.

Хавфли ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолини хавфсиз жойга кўчириш, тегишли муҳандислик ҳимоя тадбирларини амалга ошириш юзасидан маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди корхона, ташкилотлар раҳбарларига ёзма кўрсатмалар берилиб, аниқ муддатлар белгиланди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тегишли идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда хавфли ҳудудларда дарёлар, сойлар ва каналлар ўзанларини тозалаш, қирғоқ ва дамбаларни мустаҳкамлаш бўйича 166 та махсус-тактик ўқув машқлари режалаштирган, бугунги кун ҳолатига жами 133 та махсус-тактик ўқув машқлар ўтказилган.

Тадбирлар давомида 4532 нафар иштирокчи ва 992 та техника томонидан 169 877 м³ тупроқ, 70 962 м³ қум-шағал, 12 832 м³ бетон ишлари бажарилиб, 138 км масофадаги магистрал канал, дарё ва сойлар ўзанларининг тозаланган.

Source link

Фото: gazeta.uz сайтидан олинди

Share. Facebook Twitter Pinterest LinkedIn Tumblr Telegram Email
Previous ArticleТТЗгача узайтириладиган метронинг бир қисми ерусти бўлади. Президентга янгиланган лойиҳа тақдим этилди
Next Article «Қурилиш маданияти, сифат ва таннарх — энг долзарб масала» — президент

Related Posts

Toqayev Qozog‘istonning AQShdagi yangi elchisini tayinladi

Oktabr 20, 2025

Шахматчи Жавоҳир Синдаров TePe Sigeman супертурнирида ғолиб бўлди – Газета.uz

May 28, 2025

Тошкентда Akkerman Cement III халқаро форуми ўтказилди

May 28, 2025
Іздеу
Bo’limlar
  • Main Uz (1)
  • News (577)
  • Жаҳон (578)
  • Сиёсат (578)
Top Posts

Subscribe to Updates

Get the latest sports news from SportsSite about soccer, football and tennis.

Advertisement
Demo

eurasiapulse.com

Facebook Instagram YouTube TikTok Telegram
Top Insights
Get Informed

Subscribe to Updates

Get the latest creative news from FooBar about art, design and business.

© 2025 eurasiapulse.com. Designed by Eurasiapulse.com.

Type above and press Enter to search. Press Esc to cancel.