Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.

Фото: Шоҳруҳ Ҳайдаров / «Газета.uz»
Ўтган йили Ўзбекистонда 3321 нафар ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузиш бўйича судланиб, улардан 917 нафари озодликдан маҳрум этилди. Бир йилда ЙТҲлар оқибатида 2203 киши ҳалок бўлди, 8901 киши жароҳатланди.
2024 йилда Ўзбекистонда 3321 нафар ҳайдовчи Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан судланган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Уларнинг 917 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 2404 нафарига озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.
2025 йилнинг биринчи чорагида мазкур модда билан судланган шахслар сони 891 нафарни ташкил этди. Шундан 173 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 718 нафарига эса озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо берилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили мамлакатда 9364 та йўл-транспорт ҳодисаси расман қайд этилган. Буларнинг оқибатида 2203 киши ҳалок бўлган, 8901 киши жароҳатланган.
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди