Бу ҳақда EurasiaPluse ахборот агентлиги хабар берди.
Тошкентда Марказий Осиё махсус хизматлари раҳбарларининг илк учрашуви бўлиб ўтди
Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарлари Тошкентдаги биринчи учрашувида хавфсизликка оид замонавий таҳдид ва хатарларни баҳолашнинг ягона ёндашувларини ишлаб чиқиш, уларни бартараф этиш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди.
Ўзбекистонда давлат харажатлари бюджет тақчиллиги қисқарганига қарамай, юқорилигича қолмоқда — ХВЖ
Ўзбекистонда бюджет дефицити ЯИМга нисбатан 3,2 фоизгача пасайса-да, давлат корхоналари фаол харажати ва ташқи қарзлар кўпайиши ҳисобига давлат харажатлари юқорилигича қолмоқда. Жамғарма келгуси йилларда мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсиши 5,8−5,9 фоиз даражасида сақланиб қолишини прогноз қилди.
«Айримлар товарларни божсиз олиб киришни касбга айлантирган». БҚ — божхона меъёрларини кучайтириш сабаблари ҳақида
Божхона қўмитаси божхона меъёрларининг кучайтирилишини айрим фуқаролар товарларни шахсий эҳтиёж баҳонасида сотиш учун олиб кираётгани билан изоҳлади. «Улар товарларни божсиз олиб киришни ўзларига касб қилиб олган», дея вазиятни таърифлади қўмита.
Ўзбекистон биринчи чоракда 3,57 млрд долларлик олтин экспорт қилди
Йил бошидан буён Ўзбекистон $3,57 миллиардлик олтин экспорт қилди, бу 2024 йил январь-март ойларидан 34% кўп. Мамлакат экспортининг 44 фоизини қимматбаҳо металлар ташкил этади. Текстиль экспорти пасайишда давом этмоқда, мева-сабзавотники эса кескин ошган. Нефть ва газ импорти сезиларли камайди.
«Дубай» шоколадида инсон саломатлигига хавфли бактериялар мавжуд — Техинспекция
Fix Dessert Chocolatier бренди остида сотилаётган «Дубай» шоколад маҳсулотларида инсон саломатлиги учун хавфли бактериялар аниқланди, деди Техник тартибга солиш инспекцияси лаборатория натижаларига таяниб. Унга кўра, маҳсулотнинг ташқи кўриниши ҳам техник регламент талабларига жавоб бермайди.
Самарқандда Lacetti ўнга яқин пиёдани уриб юборди, бир киши вафот этди
Самарқандда Lacetti ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган 10 га яқин кишини, жумладан, бир нечта болани уриб юборди. ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлди, бир қанча киши жароҳатланди.
«Танзиландия» иши: боғчанинг лицензияси бекор қилинди, болани калтаклаган ходимга жиноят иши қўзғатилди
Тарбияланувчилар мунтазам калтакланиб келингани айтилган «Танзиландия» хусусий боғчасининг лицензияси бекор қилинди. Бунга мазкур нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолиятидаги бир қанча камчиликлар сабаб бўлган. Шунингдек, тарбияланувчини калтаклаган ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
БАА қонунбузарликлар туфайли Ўзбекистон учун визасиз режимни қайта кўриб чиқиши мумкин
Дубайда 15 нафар ўзбекистонлик жиноий тўқнашувда иштирок этишда гумонланиб қўлга олинди. БАА Ўзбекистон фуқаролари томонидан «қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани» визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирди. Ўзбекистон ТИВ фуқароларни бундай ҳаракатлардан тийилишга чақирди.
Гулнора Каримованинг активларидан 43,5 млн доллари она ва гўдаклар ўлимини камайтиришга йўналтирилади
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара этилган активларидан 43,5 млн доллари Ўзбекистон тиббиёт соҳасига, хусусан, оналар ва гўдаклар ўлимини камайтиришга йўналтирилмоқда. Жумладан, 231 та туғуруқ муассасаларига 23 турдаги тиббий ускуналар сотиб олиняпти, 50 мингдан зиёд тиббиёт ходими ўқитилади.
Ўзбекистондаги яна 9 ноёб дарахт MonumentalTrees халқаро рўйхатига киритилди
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида жойлашган 100 дан 1000 ёшгача бўлган 9 та ноёб дарахт MonumentalTrees.com халқаро рўйхатига киритилди. Мамлакат умумий ҳисобда 17 та дарахт билан Марказий Осиё давлатлари орасида мазкур халқаро рўйхатга ўз табиий мерос объектларини киритган биринчи давлат бўлди.
Ноқонуний турфирмаларга алданиб қолган 600 га яқин Умра зиёратчиси Ўзбекистонга олиб келинди
Саудия Арабистонига Умра учун борган 580 нафар ўзбекистонлик ноқонуний сайёҳлик агентликлари қурбони бўлди. Улар хорижда озиқ-овқат, бошпана ва зарур ёрдамсиз қолган. Улар президент топшириғи билан чартер рейслар орқали олиб келинди.
Дам олиш кунлари ҳаво +39 даражагача исийди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, лекин ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +27…+30, айрим жойларда +36…+39 даражагача кўтарилади.
Қизиқчи Шукрулло Исроиловнинг автомобилини олиб қочган йигит 2 йилга қамалди
Қизиқчи Шукрулло Исроиловга тегишли Mercedes-Benz`ни олиб қочган йигит 2 йилга қамалди. Судланувчи болаликдан ногирон экани, ўзига нисбатан ишончни синаб кўриш учун машина бошқаришни ният қилганини айтиб, суддан енгиллик сўраган. Жабрланувчи унга нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини айтган.
«Совитиш тизими 100 фоиз мавжуд». Тошкент — Урганч — Хива йўналишидаги янги вагонлардан видеорепортаж
Тошкент — Урганч — Хива йўналишига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги 10 та замонавий вагон йўлга қўйилди. Унда 4 та плацкарт, 4 та купе ва 2 та биринчи классдаги (СВ) вагонлар мавжуд. Йўловчилар вагонда микроиқлимни мослаш учун замонавий тизимдан фойдаланиши мумкин.
Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи эълон қилинди
Ўзбекистоннинг 8 та вилоятидаги тоғ ва тоғолди ҳудудларида 25 ва 27−30 апрель кунлари ёмғирлар ёғиши сабаб сел келиши хавфи эълон қилинди.
«Ўзатом», CNNC, «Росатом» ва Shanghai Electric Ўзбекистондаги АЭС лойиҳасини муҳокама қилди
Хитойга ташриф доирасида «Ўзатом» делегацияси CNNC, Росатом ва Shanghai Electric билан Ўзбекистондаги АЭС лойиҳаси учун турбиналарни етказиб бериш ва ускуналарни мослаштиришни муҳокама этди. Шунингдек, Хитой Эксимбанкидан молиялаштириш жалб қилиш масаласи кўриб чиқилди.
Гулнора Каримованинг активларидан таълим соҳасига ҳам 43,5 млн доллар йўналтирилади. Бу қандай лойиҳаларга сарфланади?
Гулнора Каримованинг Швейцарияда мусодара этилган активларидан 43,5 млн доллари таълимга йўналтирилади. Бунда иккита йирик лойиҳа амалга оширилади. Хусусан, мактабларда иқлим ўзгаришига чидамлилик оширилади, санитария ва иситиш тизимлари яхшиланади, 50 та мактаб инклюзив таълимга мослаштирилади.
Ўзбекистонда ЕИ ва БМТТД кўмагида давлат хизматларини ислоҳ қилишнинг янги босқичи бошланди
Адлия вазирлиги, ЕИ ва БМТТД давлат хизматларини яхшилаш бўйича 4,9 млн евролик лойиҳанинг янги босқичини бошлади. 2029 йилгача 35 та давлат хизматини рақамли трансформациялаш, 1000 нафар давлат хизматчисини ўқитиш ва маҳаллаларда 34 та давлат хизматлари кўрсатиш шохобчасини очиш режалаштирилмоқда.
Нукусда ФВВ ходимлари оёқ-қўли ишламай қолган фуқарони қутқариб қолди
Нукусда ФВВ ходимлари уйида қўл ва оёқлари ишламай, қулфланиб қолган фуқарони қутқариб қолди — қариндоши у эшикни очмаётганидан хавотирланиб, мутахассисларга боғланган.
Йил бошидан буён 170 дан ортиқ киши ЙТҲ содир этгани учун қамалди
Ўзбекистонда йилнинг дастлабки уч ойида 173 нафар шахс ЙТҲ содир этгани сабабли озодликдан маҳрум қилинди. Яна 700 нафардан ортиқ шахсга қамоқ билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланди.
Россияда оғир аҳволда қолган она ва бола Ўзбекистонга қайтарилди
Россиянинг Новосибирск шаҳрида қийин аҳволда қолган аёлнинг фарзандига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштирилди ва улар Ўзбекистонга қайтарилди.
«Вақтимиз йўқ, жаҳон чемпионатига тайёрланишимиз керак». Равшан Эрматов ёшларни ўзларидан олдингиларнинг хатоларини такрорламасликка чақирди
ЎФА биринчи вице-президенти U-17 Осиё кубогида ғолиб чиққан ёшлар терма жамоасини жаҳон чемпионатига тайёргарликни бошлашга чақирди. «Ота-оналар байрам қилаверсин, аммо бизнинг вақтимиз йўқ», — деди Эрматов. Унинг сўзларига кўра, «телефон орқали» жамоага жалб қилиш ҳолатларига йўл қўйилмайди.
Покистон ва Ҳиндистон чегарада отишма уюштирди — ОАВ
ОАВ Покистон Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмирдаги чегара постларини ўққа тутгани, Ҳиндистон ҳам жавоб қайтарганини ёзмоқда. Вазият Кашмирда 30 га яқин сайёҳ теракт қурбони бўлганидан сўнг кескинлашди. Ҳиндистон бир неча дипломатларни чиқариб юбориб, сувни тўсди. Покистон буни уруш ҳаракати деб атади.
Украина ва Европа урушни тугатиш бўйича ўз таклифларини илгари сурди — Reuters
Украина ва Европа давлатлари АҚШнинг урушни тугатиш бўйича тинчлик режасига қарши таклифларини илгари сурди. Европа-Украина режаси Киевга анча аниқроқ хавфсизлик кафолатларини тақдим этади ва Россия билан ҳудудий муҳокамаларни якуний сулҳга қолдиради.
Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!
Фото: gazeta.uz сайтидан олинди